Сурхондарё телерадиокомпанияси: Бош мезон – ҳақиқатни акс эттириш

0
45

Ахборот соҳаси шиддат билан  либераллашаётган, халқаро майдонда турли сиёсий, мафкуравий кураш кечаётган, носоғлом кучлар ҳали сиёсий қарашлари тўла шаклланиб улгурмаган ёшларни чалғитишга уринаётган бир пайтда уларнинг мафкуравий иммунитетини ошириш масаласи таълим-тарбияга дахлдор ҳар бир идора, ташкилот ва ҳар бир инсоннинг бурчи, вазифасига айланиб бормоқда.

Бу  йўналишда  воҳамиздаги  оммавий ахборот воситалари қаторида  Сурхондарё телерадиокомпаниясида ҳам ижодий янгиланишлар амалга оширилмоқда. Телерадиокомпания  таркибидаги   вилоят   радиоси  75 йиллик тарихга эга бўлса, вилоят телевидениеси  эса мус- тақиллик меваси, истиқлол билан тенгдош. 2003 йилнинг 1 ноябридан ҒМ тўлқинида ўзининг алоҳида узатиш марказига эга бўлиб, ҳар куни 16 соат узлуксиз равишда эшиттиришлар бериб келаётган вилоят  радиосининг   “Янги аср” радиодастурларида  ҳам вилоятимиз, мамлакатимиз ҳаётида юз бераётган янгиликлар, спорт олами ва хориж саҳнида кузатилаётган  долзарб воқеалар тезкорлик, холислик тамойилларига асосланган ҳолда эфирга узатилмокда.

Телевидение  ва  радио  фаолиятида   техник имкониятлар кўлами кун сайин ошиб бормокда. Бу эса телерадиокомпания ижодий ишларида ҳам ўз аксини топаяпти. Вилоят телерадиокомпанияси  ходимлари сўнгги йилларда воҳамизда юз бераётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, замондошларимизнинг фидокорона меҳнатларини, бугунги дориломон кунларнинг хушнудлик кайфиятини ўз телерадио дастурлари   орқали  ёритиб келмокдалар.

Бекзод  ЙЎлдошев, “Ассалом, Сурхон” теледастури муаллифи:

— Сахий қуёш уйқудан бош кўтариб, бутун борлиққа, жамики тириклик оламига нур, ёруғлик улаша бошлаган, инсоният, борлиқ учун навбатдаги кун бошланар  биз “Ассалом, Сурхон” теледастури  ижодкорлари —   бошланажак янги  кун барчангизга қутлуғ келсин, дея тайёрлаган ижод намуналаримизни ўз мухлисларимизга улашамиз.

Субҳидамдан олинган хушкайфият кун давомида кишига ҳамроҳлик қилиб, иш унумига ҳам ўзининг таъсирини кўрсатишини  яхши англаган, ижодкорлар бу жиҳатларга алоҳида ёндашамиз.

Ҳар қандай жамиятнинг  энг қудратли кучи бу — ёшлардир. Телерадиокомпания ижодий жамоасининг каттагина қисмини ай-нан ёш иқтидорли мутахассис кадрлар ташкил этади. Ҳар бир ижодий ишига ўзига хос ғайрат ва шижоат билан ёндашадиган ёш  журналистлар томонидан  тайёрланиб эфирга узатаилаётган телерадиодастур намуналарида  замон нафаси, халқ дарди ва ташвиши билан яшаш ҳисси  уфуриб туради.  Жумладан,  кейинги  пайтларда  эфирга  узатилаётган  “Халқ билан мулоқот”, “Термиз оқшомлари”, “Тафаккур чархи”, “Кун мавзуси”, “Тезкор хабарлар”  теледастурлари ҳам ўз мухлисларини топди. Телерадио дастурларни ҳар томонлама сифатли тарзда ёзиб олиш, тайёрлаш ва эфирга узатишда кадр орти заҳматкашлари — бош режиссёр  Абдуназар  Худойназаров, бош тасвирчи Илҳом Рўзиев, тасвир устаси Иззат Абулҳаев, режиссёр Элнур Абраев, хўжалик ишлари мудири Абдулазиз Чориев, бош муҳандис Олломурод Ярашов, монтаж режиссёрлари Маъруф Мирзақулов, Беҳруз Ҳалимов, Аҳрор Арамов, техник ходим Шерали Чоршанбиевларнинг меҳнатларини ҳам алоҳида  эътироф  этиш керак.

Кейинги пайтда телерадио- компания ижодкорлари томонидан тайёрланган кўрсатув ва эшиттиришлар мухлисларни бефарқ қолдирмаётганлигини улардан келаётган мактублар мисолида ҳам кўриш мумкин. Шуниси қувонарлики, вилоят телерадиокомпаниясида бугунги кунга келиб ҳар жиҳатдан шаклланган ва ўз нуқтаи  назарига, услубига эга бўлган каттагина барқарор жамоа шаклланиб, фаолият юритмоқда. Бу ишларнинг замирида эса жамоани якдил мақсад йўлида бирлаштириш борасида телерадиокомпания директори Баҳриддин Мингбоевнинг  ижодий изланишу тинимсиз меҳнати мужассам. Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг ташаббускор ва изланувчан, талабчан раҳбари Баҳриддин Мингбоев гарчи мазкур ҳудудий телерадиоканалда ўз фаолиятини олиб бораётганлигига кўп бўлмаган эса-да, ижодий жамоани ўз ортидан юқори мақсадлар сари эргаштира олди. Бу эса телерадиокомпания ижодий ишларида ҳам ўз аксини яққол топаяпти.

Ёдгор Ашуров, вилоят телерадиокомпанияси ТВ бош муҳаррири:

Журналист ҳаётнинг турли синовларида тобланиб, виждонан меҳнат қилиши лозим бўлади. Бу касбни танлаган кишидан истеъдодли, фидойи, жасоратли, халқпарвар бўлиш талаб этилади. Юрт равнақи, халқ фаровонлиги йўлида хизмат қилишдек олий мақсадни фаолият олиб бораётган телерадиокомпания жамоасининг ҳар бир ходими қалбига сингдириш орқали, юксак марраларни  кўзлаяпмиз.

Сўнгги йилларда вилоят телерадиокомпаниясининг техник базаси Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва вилоят ҳокимлиги кўмагида қайтадан жиҳозланди, хусусан, янги типдаги телерадиотехника аппаратуралари, дрон, видео-аудио ускуналар, студия ва кабинет мебель жиҳозлари билан таъминланди. Қўшимча янги турдаги автотранспорт техникалари берилди. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан Германиянинг “SIEMENS-AG” фирмаси ўртасидаги шартномага мувофиқ, умумий қиймати 1 629 802 евро бўлган замонавий телеускуна жиҳозлари ўрнатилди.

Илҳом РАҲМАТОВ, ТВ биринчи тоифали техник ходим:

—  Телерадиокомпаниямизнинг  техник  имконияти марказий телеканаллар даражасига кўтарилиб бораяпти. Эски типдаги, ноқулай, оғир техник жиҳозлардан воз кечилиб, замонавий, ихчам ускуналарга  ўтиляпти. Техник  ходимларнинг жисмоний  меҳнати  тежалиб, иш  унумдорлиги эса ошиб бораяпти. Бундан биз жуда мамнунмиз.

Вилоят телерадиокомпанияси ижодий жамоаси яратилган юксак эътибор ва соғ- лом ижодий муҳитдан руҳланиб, мамлакатимиз  миқёсида ўтказилиб келинаётган турли танловларда юқори натижаларни қўлга киритишмоқда. Бир сўз   билан айтганда, Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясида фаолият юритаётган журналистлар, ижодий-техник ходимлар замон билан ҳамнафас бўлиб, юртимизда сўз эркинлигига, ОАВ ривожига қаратилган эътибор самарасида мамлакатимизнинг гуллаб-яшнаши, юрт равнақи, халқ фаровонлиги учун хизмат қилишни ўзларининг муносиб  бурчи  деб  билишади.

Касб айёми билан вилоят телерадиокомпанияси жамоасини ҳам табриклаймиз. Байрамингиз  муборак  бўлсин, азиз  ҳамкасблар.

Сарвар ТЎРАЕВ

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг