Бош саҳифа / Маданият / Сурхондарё – илк муҳрлар ватани

Сурхондарё – илк муҳрлар ватани

Бугунги кунда ҳар қандай тузилманинг мулкчилик шаклидан қатъий назар, у хоҳ давлат тасарруфидаги, хоҳ хусусий шаклда бўлсин, барчасида ўзини намоён қилувчи белгиси, яъни муҳри мавжуд.

Муҳр орқали тузилмалар ўзаро ҳуқуқий муносабатларга киришади. Шу билан бирга, бир-бирининг олдида тегишли мажбурият ва ҳуқуқларга эга бўлади. Муҳрдан қачондан буён фойдаланила бошланган, деган саволни илк давлатларнинг пайдо бўлиши билан боғласак тўғри бўлади. Чунки олиб борилган ўрганишлар илк шаҳар-давлатларнинг деярли барчаси ўз муҳрига эга бўлганлигини кўрсатади.

Муҳрнинг пайдо бўлиши бевосита Сурхон воҳасининг тарихи билан боғланиб кетади. Воҳамиздаги Тиллабулоқ ёдгорлиги, Сополлитепа ва Жарқўтондаги археологик қазув ишлари натижасида аниқланган ва топилган моддий ашёлар, жумладан, илк давлатчилик тарихига доир муҳрлар бунинг ёрқин далилидир.

Сополлитепадан 22 нусхадаги муҳрлар топилган ва уларнинг аксарияти Термиз археология музейида сақланади. Топилган муҳрлар лойдан, тош ва бронзадан ясалган бўлиб, улар кўриниши жиҳатидан хочсимон, яссисимон, тўпбаргсимон, муҳр-тўғноғич каби 4 гуруҳга бўлинади.

Сополлитепа ва Жойилмадан топилган муҳрлар милоддан аввалги ХVII-ХV асрларда Сурхондарё ҳудудида шаклланган илк давлатчилик намунасининг моддий ашёвий далили ҳисобланади. Чунки айнан муҳрлар ёрдамида давлат сиёсатига оид ҳужжатлар юритилган ва расмийлаштирилган. Ҳозирда амалда бўлган муҳрларнинг пайдо бўлиши ва шаклланишида ҳудудимиздан топилган илк муҳрлар сабаб бўлган.

Шаҳноза ҚУВВАТОВА,
Термиз археология музейи катта илмий ходими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

ДУНЁ ХАЛҚЛАРИНИ РОМ ЭТГАН САНЪАТ

Илиев Вания — Сербия мусиқа ассоциацияси бўлим мудири, журналист, Сербия Европа мамлакатида санъат йўналишидаги таълим …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan