Бош саҳифа / Сиёсат / Сурхондарё делегацияси Афғонистонда

Сурхондарё делегацияси Афғонистонда

Афғонистон Ислом Республикаси Балх вилояти волийси МуҳаммадИсҳоқ Раҳгузарнинг таклифига биноан Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасинибажарувчи Баҳодир Пўлатов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Балхда бўлди.

Ҳайратон шаҳрида тантанали кутиб олинган вилоят делегацияси дастлаб Республикамиздан транзит юклар етказиб бериладиган қуруқликдаги 2 ва 3-сонли портлар, “Ҳайратон” дарё порти, шу номдаги темир йўл бекати ва нефтни қайта ишлаш заводи фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Амалий ташрифнинг асосий тадбирлари Ҳайратондаги “Астрас”меҳмонхонасида бўлиб ўтди. Бу ерда икки қўшни вилоят раҳбарлари ва делегация аъзолари иштирокида чегараолди ҳудудлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ва маданий гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан мулоқот ўтказилди.

Муҳаммад Исҳоқ Раҳгузар Сурхондарё делегациясининг Балх вилоятига ташрифидан, кейинги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг янги даври бошланганидан ва бу муносабатлар тобора мустаҳкамланиб бораётганидан мамнун эканини билдирди.

Ўзбекистон Афғонистонни яқин қўшни ва дўст мамлакат деб билади, деди Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов.

Сурхондарёда афғонистонликлар учун ўзбек тилини ўргатиш, темир йўл ҳамда бошқа соҳалар мутахассисларини тайёрлаш мақсадида махсус таълим марказининг ташкил этилгани, ихтисослашган шифохонада Афғонистон фуқароларига тиббий хизмат кўрсатилиши, Термизда Афғонистон консуллик идорасининг иш бошлагани икки давлат чегараолди минтақалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилаётганлигидан далолат.

Ҳозирда вилоятимизда афғон сармояси асосида ташкил этилган 90 дан ортиқ қўшма корхона ишлаб турибди. Жорий йилнинг ўтган даврида Афғонистонга Сурхондарёдан 33,5 миллион долларлик 37,7 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди.

“Termiz kargo” экспорт маркази Ўзбекистон ва Афғонистон ишбилармонлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашда ўзига хос дўстлик кўприги вазифасини ўтамоқда. Янги барпо этилаётган “Термиз иқтисодий зонаси” келгусида Афғонистон билан савдо алоқаларимизни янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Заҳриддин ТЎРАЕВ,
вилоят ҳокимининг
матбуот котиби


Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Вилоят Кенгаши сессияси

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бўлиб ўтган навбатдаги сессиясида вилоятимиздан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE