Бош саҳифа / Жамият / Сурхондарёлик бунёдкорлар оқолтинликларга елкадош

Сурхондарёлик бунёдкорлар оқолтинликларга елкадош

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Сирдарёнинг Оқолтин туманида ташкил этилган Сурхондарё қурилиш штаби аъзолари билан видеомулоқот ўтказди. Мулоқотда вилоятдан тайинланган масъул раҳбарларнинг бириктирилган ҳудудларда қурилиш-таъмирлашга доир ишларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотлари эшитилди.

Шу кунларда Сирдарё вилоятида сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ишлари айни авж паллада. Республикамизнинг барча ҳудудларидан борган энг моҳир уста-дурадгор, қурувчи-муҳандис, қалби олов бунёдкорлар бугун “Сардоба” сув омбори талафотларини бартараф этишда улкан шижоат намуналарини кўрсатмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Сирдарёнинг Оқолтин туманидаги “Аҳиллик“ маҳалла фуқаролар йиғинидаги Бобур номли аҳоли пункти, “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини ва унга қарашли “Учтом” аҳоли пунктида зарар кўрган 147 хонадонни қуриб, уй-жойлар атрофида ободонлаштириш ишларини амалга оширишни зиммасига олган.

Бугун бу ерда иш қизғин. Тиклаш жараёнларида вилоятимиздаги 31 та йирик пудратчи ва ёрдамчи қурилиш корхонасининг 1000 нафарга яқин ишчи-ходимлари куну тун ишламоқда. Бундан ташқари, туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаларининг 200 нафардан зиёд ходимлари фаолият юритяпти.

Бириктирилган ҳар бир ҳудудга вилоят ҳокимлигидан раҳбарлар ва ички ишлар ходимлари масъул этиб тайинланган. Вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги, Фавқулодда вазиятлар, соғлиқни сақлаш бошқармалари, шунингдек, “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари” ва “Ҳудудгазтаъминот” корхоналарининг ўнлаб ходимлари жалб этилган.

Ҳозирги кунда қурилиш-таъмирлаш ишлари 70 фоизга бажарилди. Ҳашарчиларга барча шарт-шароитлар яратилган. Улар ётоқ жой, 3 маҳал иссиқ овқат, ичимлик суви ва бошқа зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.

Видеомулоқотда Тўра Боболов Сурхондарё қурилиш штаби аъзолари, шунингдек, вилоят студиясидан иштирок этган алоқадор ташкилотлар ва қурилиш корхоналари раҳбарларига қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил қилиш ҳамда ўз вақтида сифатли амалга ошириш юзасидан зарур кўрсатмалар берди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

АФСОНАЛАР ҲАҚИҚАТГА АЙЛАНМОҚДА

Ёшлар кунида  Ангор туман давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan