Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Сурхондарёдаги “Туризм қишлоғи”

Сурхондарёдаги “Туризм қишлоғи”

Сариосиё тумани «Сангардак» маҳалласида  “Туризм қишлоғи”  ташкил этилмоқда, дея хабар беради туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

🔹 «Сангардак» қишлоғи йиллар давомида маҳаллий ва хорижий сайёҳларни тоғ қўйнидаги хушманзара табиати, салқин ҳавоси, зилол шаршараси билан  ўзига жалб этиб келади. Қишлоқда “Хўжа илғор” зиёротгоҳи жойлашган.

🔹 Қишлоқда сайёҳларга хизмат кўрсатувчи 12 та меҳмон уйи ташкил этилган. Аммо, унинг “Туризм қишлоғи” мақомини олиши учун меҳмон уйлари сонини кўпайтириш, сайёҳларга хизмат кўрсатувчи қўшимча савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчалари  фаолиятини йўлга қўйиш зарур бўлади. Қарабсизки, бу қишлоқ аҳолиси учун ҳам даромад манбаи, ҳам иш билан банд қилиш имконини яратади.

🔹 Туризмни ривожлантириш Сурхандарё вилояти ҳудудий бошқарманинг Сариосиё тумани вакили Б.Уроқов, Сариосиё туман Давлат хизматлари маркази мутахассиси Б.Сувонов, туман Давлат солиқ инспекцияси инспектори О. Мамаюсуповларнинг “Сангардак” қишлоғи аҳолиси билан учрашуви давомида маҳаллий ва хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатиш ва қўшимча туризм хизматлари бўйича тушунчалар берилди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

44 миллион АҚШ долларлик шартнома имзоланди

Ўзбекистон – Афғонистон ишбилармонлари бизнес-форумида икки мамлакат тадбиркорлари қиймати 44 миллион долларлик ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan