Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Сурхондарё вилоятининг 2019 йилги маҳаллий бюджети тўғрисида

Сурхондарё вилоятининг 2019 йилги маҳаллий бюджети тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекис- тон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли қарори ҳамда халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг 2018 йил 26 декабрдаги 222/5-35-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг 2018 йил 26 декабрдаги “Сурхондарё вилоятининг 2018 йилги маҳаллий бюджет ижроси ва 2019 йил маҳаллий бюджети асосий кўрсаткичлари тўғрисида”ги 222/5-35-сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. 2019 йил учун Сурхондарё вилояти бўйича бюджет даромадларининг режа кўрсаткичлари 1 а ва 1 б-иловаларга мувофиқ;

вилоят маҳаллий бюджети харажатларининг режа кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

республика бюджетидан 2019 йилда ажратиладиган мақсадли трансфертларнинг маҳаллий бюджетларга тақсимланиши ҳамда вилоят, Термиз шаҳар ва туманлар даромадлари ҳамда харажатларининг ҳажмлари 3-иловага мувофиқ;

умумдавлат солиқлари тушумларидан маҳаллий бюджетга 2019 йил учун ажратмалар меъёри 4-иловага мувофиқ;

2019 йил учун маҳаллий бюджетлар айланма касса маблағининг энг кам чегаравий миқдорлари ҳажми 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вилоят ҳамда шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қўшиладиган даромадлар тегишли бюджет параметрларида кўзда тутилмаган харажатларга йўналтирилишига йўл қўйилмасин.

4. Вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси (Б.Худойберганов):

даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш мақсадида шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларига вилоят маҳаллий бюджетидан мақсадли трансфертлар ва ссудалар ажратишда ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлиқ туширилишини назоратга олсин;

иш ҳақи, нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича вилоят маҳаллий бюджетининг харажатларини биринчи навбатда сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирсин.

5. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларидан фойдаланувчиларнинг харажатлар сметасида кўзда тутилган иш ҳақи, нафақалар ва унга тенглаштирилган тўловлар вилоят, туман ва шаҳар маҳаллий бюджетларининг тасдиқланган харажатлари параметри доирасида амалга оширилсин.

6. Шаҳар ва туманлар ҳокимлари вилоят бюджетидан бюджет ссудалари олиш учун сўровнома киритишда уларни қоплаш муддати ва манбалари тўғрисида тўлиқ ахборот тақдим этиши лозимлиги белгилаб қўйилсин.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Боболов зиммасига юклансин.

8. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.

 Вилоят ҳокими вазифасини

бажарувчи Б.ПЎЛАТОВ

2018 йил 29 декабрь, Термиз ш. Қ-906-сонли

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мен тадбиркор бўлмоқчиман

Тадбиркорлик қилиш учун яратилган шарт-шароит халқимизга берилган катта имтиёз бўлди. Тадбиркорликнинг қайси соҳасига қўл урманг, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan