Бош саҳифа / Жамият / Сурхондарё қирғоқларида…

Сурхондарё қирғоқларида…

Жарқўрғон тумани “Меҳнат-роҳат”, “Истиқлол” ва “Қирон” маҳаллалари ҳудудидан оқиб ўтувчи Сурхондарё дарёсининг ўзанини ўзгартириш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш мақсадида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Мазкур ўқув машғулоти Президентимизнинг “Тошқин, сел, қор кўчишлари ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2007 йил 19 февралдаги қарорига мувофиқ равишда ташкил этилди, — дейди Жарқўрғон тумани ФВБ бошлиғи, полковник Баҳодир Тоғаев. — Унга махсус-тактик ўқув машқлари режаси тасдиқланиб, муҳандислик техникалари жалб этилди. Маълумки, бир неча йилдан буён кучли ёмғирлар оқибатида ҳосил бўлган селлар оқибатида Сурхондарёнинг қироқлари ювилиб кетиш ҳодисалари вужудга келган. Махсус техникалар ёрдамида эса дарёнинг қум билан тўлиб қолган қисми тозаланиб, дарё қирғоқларининг ювилиб кетилишининг олди олинмоқда. Албатта, фавқулодда вазиятлар офицерлари томонидан ушбу ишларнинг ташкил этилиши ва  махсус-тактик ўқув машқларини ўтказиш жараёнида бажарилиши лозим бўлган муҳандислик-техник тадбирлари мувофиқлаштириб борилмоқда.

 Ҳозирги кунда “Меҳнат-роҳат” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи  Сурхондарёнинг 350 метр масофадаги дарё ўзани тозаланиб, қирғоқ ювилишининг олдини олиш ишлари амалга оширилмоқда. “Оққўрғон” маҳалласи ҳудудида 1.5 км масофада дарё ўзани ўзгарган жойлар ҳам тўғирланди. 

Ўтказилган махсус-тактик ўқув машқида туман ички ишлар бўлими, вилоят фавқулодда вазиятлар бўлими, “Аму-Сурхон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, туман автомобиль йўлларидан фойдаланиш ҳудудий бўлими,  ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳам иштирок этишди.

Бундан ташқари, Жарқўрғон тумани  ички ишлар бўлими  ва  туман ҳокимлиги масъуллари томонидан махсус-тактик ўқув машқлари ўтказиладиган ҳудудларга зарурат юзасидан керак бўлган муҳандислик техникаларини жалб этиш чораларини кўриш даврида жамоат тартибини сақлаш бўйича чора-тадбирлар ҳам кўрилди.

Туман тиббиёт бирлашмаси ўқув машқида иштирок этувчиларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳар бир ўқув нуқтасида зарур дори-дармон воситалари билан таъминлаб,  кеча-кундуз тез тиббий навбатчилик ташкил этишди.

“Термиз нефт база” МЧЖ Жарқўрғон филиали томонидан ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари вақтида етказиб берилди.

Феруза Раҳмонқулова

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ёмон гумон омад йўлимизни боғлайди

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan