Сурхон ёшлари ғолиб

0
64

Изланиш, интилиш бор жойда имконият ва ғалаба ҳам бўлади. Воҳамиз ёшлари ўрта мактабда коллеж ва лицейда ўқиш, таълим олиш билан бирга халқ амалий санъати сир-асрорларини эгаллашга иштиёқлари баланд.

Ҳунари борнинг зари бор, дейдилар. Бунинг боиси шуки, мактаб ёки коллежни битириш билан бирга қайсидир касб ёки ҳунарнинг сир-асрорини пухта эгаллаган, ҳунармандчиликка кўникма ҳосил қилган бўлади.

Яқинда Хоразм вилоятида мамлакатимиздаги “Баркамол авлод” болалар марказлари аъзолари ўртасида “Миллий қадриятлар” кўргазмали фестиваль-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда вилоятимиз ёшлари фаол иштирок этиб, болалар марказларида ташкил этилган тўгаракларда ҳунармандчилик ва касб сирларини қандай ўзлаштирганликларини намойиш этишди. Икки кун давом этган танловда Узун туманидан Р. Нормуродов “Тасвирий санъат” йўналиши бўйича биринчи, Термиз туманидан Г. Тўраева “Бадиий тўқиш” бўйича иккинчи, Х. Халилова “Либослар дизайни”, Музработ туманидан Б. Донаева “Кулолчилик ва майда пластика” борасида фахрли учинчи ўринни эгаллашди.

Бир сўз билан айтганда, ҳукуматимиз томонидан “Баркамол авлод” болалар марказларига кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътиборга жавобан вилоятимиз ёшлари ўқиш ва миллий қадриятларимизнинг ажралмас қисми бўлган халқ амалий санъати намуналари сирларини эгаллаш билан лаббай, деб жавоб беришмоқда.

Сафар ОМОН

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг