Бош саҳифа / Жамият / “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари таҳририяти ҳомийлигида

“Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари таҳририяти ҳомийлигида

Термиз шаҳрида “Амударё” болалар соғломлаштириш оромгоҳи иш бошлаганидан буён бу ерда ўқувчи ёшларнинг шодон ҳайқириғи янграб турибди. Улар ёзги таътил онларини мароқли ва мазмунли ўтказишмоқда.

Оромгоҳда вилоят ҳокимлиги муассислигидаги  “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана”  газеталари бирлашган таҳририяти давлат корхонаси ҳомийлигида вилоятимизнинг барча шаҳару туманларидан 30 нафар иқтидорли ўғил-қиз 12 кун мобайнида дам олиш имконитига эга бўлишди. Таҳририят ижодий ходимлари ёшлар билан ҳар куни адабиёт, журналистика, шеъриятга доир маҳорат дарсларини ўтказиб, машғулотлар жараёнида болаларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришга кўмакдош бўлмоқда.

Бундан ташқари, ўғил-қизлар зерикмаслиги учун қизиқарли савол-жавоблар, викторина ўйинлари, концерт дастурлари уюштирилди. Бир сўз билан айтганда, болалар мириқиб дам олиш жараёнида ижодий қобилиятлари ўстирилиб, тафаккур дунёси бойитилмоқда.

Янги дўстлар орттириб, узоқ вақт эслаб юрадиган таассуротларга эга бўлган ўғил-қизларнинг фикр ва мулоҳазалари газетамизнинг 4-саҳифасида ўз аксини топган.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE