Бош саҳифа / Жамият / “Сурхон тонги” таништиради

“Сурхон тонги” таништиради

Қосимов Улуғбек Бердиқобилович — 1983 йилда Қашқадарё вилояти Қамаши туманида туғилган. Миллати — ўзбек. Олий маълумотли, 2005 йилда Самарқанд давлат университетини тугатган. Ҳуқуқшунос мутахассислигига эга.

Меҳнат фаолияти давомида прокуратура ва маҳаллий давлат ҳокимияти тизимида турли вазифаларда, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида бўлим бошлиғи, Қумқўрғон тумани прокурори, Музработ, Денов туманлари ҳокими лавозимларида ишлаган.

2018 йилнинг ноябрь ойидан Сурхондарё вилояти прокурори этиб тайинланди.

 


Гаппаров Раҳматилла Бобохонович — 1984 йилда Қумқўрғон туманида туғилган. Миллати ўзбек. Олий маълумотли — 2005 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган. Фермер хўжаликларини ташкил этиш ва уларга сервис хизматини кўрсатиш мутахассислигига эга.

Меҳнат фаолияти давомида қишлоқ ва сув хўжалиги тизимида турли вазифаларда, жумладан, Сурхондарё вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасида бўлим бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида бош мутахассис, Қумқўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи, Сурхондарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2018 йилнинг ноябрь ойидан Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Uchovlonning to’rtinchisi

Ommaviy axborot vositalari odatda to‘rtinchi hokimiyat sifatida tilga olinadi. Jurnalistlar esa bevosita jamiyatda mavjud uch …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan