Бош саҳифа / Адабиёт / Сурхон тонги кириб борсин!

Сурхон тонги кириб борсин!

Чорлов!!!

Бу дунёга келмоқликни ҳикмат билинг,
Ҳар бир кунни ғанимату, қиймат билинг.
Ўқимоқни, ўрганмоқни зийнат билинг,
Огоҳ бўлинг, даврон янги, замон янги,
Уйингизга кириб борсин “Сурхон тонги”!

Ҳар бир босган изингиздан яралсин боғ,
Озод юртда сўзимиз соғ, кўксимиз тоғ,
Қалбимизда бўлмасин ҳеч десангиз доғ,
Қўлингизга олинг доим баён янги,
Уйингизга кириб борсин “Сурхон тонги”!

Жамиятда неки бордир ошкор аён,
Ахборотни олгайдирсиз билмай поён,
Ўқисангиз бўлгайдирсиз шоду шоён,
Бугун бизда маскан янги, имкон янги,
Уйингизга кириб борсин “Сурхон тонги”!

Бобур руҳи қўллаганда бўлиб ботир,
Сўз мулкининг Султонидан олиб сатр,
Ёзганимиз сизга қувват, дилга  татир,
Термизийлар ётган қутлуғ макон янги,
Уйингизга кириб борсин “Сурхон тонги”!

Ёзиб туринг, бош устига сўзингизни,
Ҳатто кутиб қолгайдирмиз ўзингизни,
Маърифатли қилинг ўғил-қизингизни,
Пойингизда унсин доим Райҳон янги,
Уйингизга кириб борсин “Сурхон тонги”!

Райҳона Раҳимова.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Аҳиллик самараси

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда Хоразмга яқин бир қишлоқда одамлар жуда аҳил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE