Бош саҳифа / Маданият / “СУРХОН ТАБИАТИ МЎЪЖИЗАЛАРИ” ТАДБИРИ

“СУРХОН ТАБИАТИ МЎЪЖИЗАЛАРИ” ТАДБИРИ

Кейинги пайтларда Саодат Иноятова раҳбарлик қилаётган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ўз фаолиятини яхшилаш йўлидан дадил бормоқда.

Ҳозир музей янги, тўла таъмирдан чиқарилган кенг ва барча имкониятлар яратилган бинога кўчиб ўтди, режа асосида қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, музей илмий жамоаси вилоят адлия бошқармасида “Сурхон табиати мўъжизалари ва этно маданият тарихи” мавзуида қизиқарли-мазмунли учрашув ташкил этди.

Бошқарма ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Қоржов Чориев очиб берган тадбирда музей археология бўлими катта илмий ходими Бобур Тошқобилов Сурхон воҳаси табиати мўъжизалари — Сангардак шаршараси, Омонхона сиҳатгоҳи тарихи ва бугуни, шифобахш сувлари ҳақида, музей этнография бўлими етакчи мутахассиси Юлдуз Зоирова эса музей тарихи, этнография бўлими экспозициялари, жумладан, ўтов, гиламчилик, эркаклар бош кийимлари, ҳунармандчилик буюмлари хусусида маъруза қилишди.

Маърузалар юзасидан савол-жавоблар бўлди. Тадбир иштирокчилари музейга таклиф қилинишди.

М. ЖУМАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Нега Турон деб аталган?

Тарихий асарлар ва географияга оид манбаларда Турон, Туркистон, Туркистон губернаторлиги, Ўрта Осиё, Марказий Осиё каби …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE