Бош саҳифа / Спорт / “Сурхон” суперлигада ўйнайди

“Сурхон” суперлигада ўйнайди

Ўтган йили Ўзбекистон чемпионатининг пролигаси баҳсларида тўп сурган Термизнинг “Сурхон” жамоаси ёмон натижа кўрсатгани йўқ.

Якунда турнир жадвалининг тўртинчи поғонасини банд этган футболчиларимизнинг суперлига йўлланмасини қўлга киритишига бир қадам қолганди, холос.

Яқинда тарқалган хушхабар барча сурхондарёлик футбол ишқибозларини севинтирди. Вилоят ҳокимлигининг саъй-ҳаракати билан Ўзбекистон футбол федерациясининг лицензиялаш қўмитаси “Сурхон” футбол клубига ҳам суперлигага лицензияни тақдим этди. Бу йил суперлигада 14 та жамоа иштирок этишини ҳисобга оладиган бўлсак, мухлисларга муносиб ўйинлар тақдим этиш учун ҳозирдан тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. Жамоага бош мураббий этиб тайинланган Андрей Микляев футболчиларни саралашда давом этаяпти.

Ўтган йили Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасида тўп сурган Шерзод Каримов, Азамат Алланиёзов, Аюбхон Нўъмонов, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, сербиялик легионер Дарко Станоевич, шунингдек, “Нефтчи”дан Шерзод Ҳакимов, “Бухоро”дан Шавкат Саломов, АГМКдан Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Владимир Бубайна ва “Металлург” дарвозабони Сардор Қобилжоновлар билан шартномалар имзоланди.

Таркибдаги футболчилар таниқли. Яратилган шароит рисоладагидай. Энди ҳамма нарса бош мураббийнинг услубига боғлиқ. Эслатиб ўтамиз, “Сурхон” 10 март куни суперлигадаги биринчи баҳсини ўз майдонида Олмалиқнинг “Металлург” жамоаси билан ўтказади. 30 март куни эса Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилади.

Исроил ШОМИРОВ,
журналист

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мукофот ва унвон муборак!

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE