Бош саҳифа / Спорт / “Сурхон” – пешқадамлар сафида

“Сурхон” – пешқадамлар сафида

Суперлиганинг биринчи ўйинида Бекободнинг “Металлург” жамоасини енга туриб, охирги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб, дурангга эришишга мажбур бўлган “Сурхон” футбол жамоаси Самарқанднинг “Динамо” жамоаси билан учрашувда сабоқлардан тўғри хулоса чиқариб, ҳужумга ташланди.

Натижада, ўтган ўйинда “Сурхон” моҳир ўйинчиси Шерзод Ҳакимов учрашувнинг 6-дақиқасида тўп киритган бўлса, бу гал Шерзод Каримов жарима тўпини тепгач, 1-дақиқа тугамаёқ Ш. Ҳакимов боши билан меҳмонлар дарвозасини забт этди.

Ютуқдан руҳланган Андрей Микляев шогирдлари биринчи бўлим давомида ва иккинчи таймда самарқандликлар дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятлар содир этишди. Шуни таъкидлаш лозимки, мезбонлар ғалабасида уч нафар Шерзод муҳим роль ўйнади. Учрашув тугашига 8 дақиқа қолганида учрашув ҳаками Шерзод Қосимов ўйин қоидасини бузган динамочилар дарвозаси томон 11-метрли жарима тўпи белгилади. Аммо меҳмонлар дарвозабони А. Эргашев Шерзод Каримов тепган тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

Икки учрашувдан 4 очко тўплаган “Сурхон” пешқадамлар сафида. Футболчиларимиз энди 7 апрель куни Жиззахда “Сўғдиёна” билан учрашадилар.

14 апрель куни эса Термиздаги “Сурхон” ўйингоҳида футболчиларимизни турнир пешқадамларидан бири — Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси билан қийин синов кутиб турибди.

М. АЗИМОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Маҳоратли боксчи тақдирланди

Кеча вилоят ҳокимлигида спорт федерациялари мутасаддилари, мураббийлар, жамоатчилик вакиллари ва иқтидорли ёшлар, ОАВ ходимлари иштирокида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan