Бош саҳифа / Спорт / “Сурхон”нинг навбатдаги ғалабаси

“Сурхон”нинг навбатдаги ғалабаси

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати пролигаси “А” гуруҳида қатнашаётган жамоалар олти тур ўйин ўтказишгандан сўнг, клубларнинг имконияти қай даражадалиги маълум бўлиб қолди.

Дастлабки турдан фақат ғалаба иштиёқида тўп сураётган Термизнинг “Сурхон” клуби аъзолари бугунги кунга келиб ҳисобларидаги очколар сонини 11 тага етказдилар ва турнир жадвалида пешқадам бўлиб туришибди.

Футболчиларимиз охирги турда ўз майдонларида пролиганинг кучли жамоаларидан бири Самарқанднинг “Динамо” жамоаси аъзоларини қабул қилишди. Учрашувнинг биринчи бўлимида гол киритиш учун имкониятлар кўп бўлганига қарамай ҳар икки жамоа аъзолари дарвозаларни аниқ нишонга олишолмади. Биринчи бўлим якунида меҳмонлар ўз жарима майдонларида “Сурхон” футболчиларидан бирини чалиб йиқитишди. Суҳроб Неъматов пенальтини аниқ амалга оширди.

Иккинчи бўлимда пенальти тепиш самарқандликларга насиб этди. Афсуски, меҳмонлар бу имкониятдан фойдалана олишмади. Аммо, ўйин жараёнида улар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлдилар. Учрашув тугашига саноқли дақиқа қолганида термизликларнинг ҳимоячиси Сардор Иминов томонидан киритилган гол майдон эгаларига галдаги ютуқни ҳадя этди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Шахматчилар оромгоҳда тўпланишди

Сариосиё туман ҳокимлиги ва вилоят шахмат федерацияси ташаббуси билан “Сардор Парвин” оромгоҳида анчадан буён анъанавий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan