Бош саҳифа / Спорт / “Сурхон” мухлисларини шодлантираяпти

“Сурхон” мухлисларини шодлантираяпти

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати суперлигаси баҳсларида қатнашаётган жамоалар яна олти турдан сўнг бу йилги мавсумни ниҳоясига етказишади.

Шу боис, ҳар бир клуб аъзолари суперлигада юқори ўринларни эгаллаш учун иложи борича ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш истаги билан майдонга тушишмоқда. Бу борада Термизнинг “Сурхон” жамоаси мухлисларини қувонтирадиган даражада ўйин намойиш этаётганини фахр билан тилга олиш жоиз. Охирги тўрт ўйинда термизликлар тўққиз очко тўплашди.

Аввалги турда Бухородан ғалаба билан қайтган футболчиларимиз Термизда Олмалиқнинг АГМК клуби аъзолари билан кечган ўйинда ҳам чиройли футбол намойиш этишди. Учрашувнинг олтмишинчи дақиқасигача ҳар икки клуб футболчилари дарвозалар томон бот-бот хавфли ҳужумлар уюштиришди. Аммо дарвозабонларнинг маҳорати ва ҳимоячиларнинг хушёрлиги туфайли тўп киритилмади. Учрашувнинг иккинчи бўлимида термизликлар ҳужумчиси кутилмаганда меҳмонлар дарвозасини ишғол этди. Олисдан тепилган тўп майдон эгаларига ғалаба келтирди ва ўйин охиригача ягоналигича қолди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Сурхон” клуби аъзоларининг жамғарган очколари сони 31 тага етди ва турнир жадвалида бешинчи ўринга кўтарилишди.

Навбатдаги турда футболчиларимизга суперлиганинг охирги ўринларидан бирида турган “Андижон” клуби аъзолари рақиб бўлишади. Термиздаги учрашувда вакилларимиз андижонликлар билан дуранг натижани қайд этишганди. Сафар учрашуви, шубҳасиз, ҳужумларга бой бўлади.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўқувчимиз – Осиё чемпиони

Юртимиз ёшларининг кунора илм-фан ва спорт соҳасида жаҳон миқёсида улкан муваффақиятларга эришаётганлиги ҳақидаги хабарлар одатий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE