Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Сурхон карамлари

Сурхон карамлари

Россияга экспорт қилинаяпти

Ўтган йил давомида Президентимиз ташаббуси билан 60 дан ортиқ давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари, уларнинг вакиллари билан учрашувлар ўтказилганлиги натижасида 400 дан ортиқ битим ва келишувларга эришилди.

Ана шундай ҳужжатлардан бири — Давлат божхона қўмитаси ва Россия Федерацияси Федерал божхона хизмати ўртасида “Соддалаштирилган божхона йўлаги” тўғрисидаги битимдир.

Ушбу битим Ш.Мирзиёевнинг ўтган йил 4-5 апрель кунлари Россия Федерациясига давлат ташрифи доирасида ўзаро манфаатли келишувларни амалга ошириш бўйича қабул қилинган ҳамда 12 апрелда “Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида икки томонлама стратегик ҳамкорлик ва шерикчилик муносабатларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Битим шартларига мувофиқ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинганда, қабул қилувчи мамлакатда товарлар божхона кўригидан озод қилиниши белгиланган. Яъни, мамлакатимиздан экспорт бўлаётган мева-сабзавотлар Ўзбекистон божхонаси кўригидан ўтгач, Россия Федерал божхонаси томонидан божхона кўриги амалга оширилмасдан, келтирилган маҳсулотлар ҳужжати тез фурсатда расмийлаштирилади. Мазкур битимнинг 1-моддасига кўра, томонлар ўзаро ахборот алмашув орқали “Соддалаштирилган божхона йўлаги”дан фойдаланадиган юридик шахслар рўйхатини божхона қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаган тадбиркорлик субъектлари орасидан шакллантириб оладилар.

Ушбу шакллантирилган рўйхатда  Жарқўрғон туманида фаолият олиб бораётган “Сурхон олтин меваси” агрофирмаси ҳамда Ангор туманидаги “ANGOR GOLDEN FRUITS” масъулияти чекланган жамиятлари борлиги Сурхон воҳасининг экспорт салоҳиятини ошишига замин яратади. “ANGOR GOLDEN FRUITS” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Феруз Баҳриевнинг таъкидлашича, яратилган қулайликлар самараси натижасида ўтган йилнинг ўзида 65 минг АҚШ долларидан кўпроқ миқдордаги Сурхондарёда етиштирилган карам маҳсулотлари Россия Федерациясига экспорт қилинган.

Н.ЧОРИЕВ,
божхона хизмати
катта лейтенанти

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

СОТИХИДАН БИР ТОННАГАЧА

Уй-жойи, томорқаси бор, тоғни урса толқон қиладиган йигитларнинг оиламни  боқаман, деган баҳона билан  хорижий мамлакатларда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan