Бош саҳифа / Маданият / Сурхон эли дунёни чорлайди

Сурхон эли дунёни чорлайди

Муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 1 ноябрдаги “Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қароридан сўнг бир талай ишлар амалга оширилди.

Бежиз бу Халқаро фестивални Сурхон воҳасида ҳар икки йилда бир марта ўтказишга қарор қилинмади. Сабаби бу қадим ва навқирон ўлка Алпомишу Ойбарчинлар макони ҳисобланади.

Бир ярим йил илгари Юртбошимизнинг ташаббуси билан Термизда бахшичилик мактабини ташкил этиш ҳаракати бошланганди. Ниҳоят, 22-болалар мусиқа, санъат ва бахшичилик мактаби иш бошлади. Комил Чориев раҳбарлик қилаётган ушбу мактабда халқимиз миллий маданиятига, халқ оғзаки ижодига, достончилик анъаналарига, бахшичилик санъатига қизиққан 23 нафар йигит ва қиз қунт билан таълим-тарбия олишмоқда. Уларга Ўзбекистон халқ бахшилари Шоберди Болтаев, Абдуназар Поёнов, Шодмон Хўжамбердиев, Қора ва Расул Умиров, Бахтиёр Ортиқов, Муҳаммад Эшбоев каби эл ва юрт эътиборини қозонган бахшилар ўз тажриба ва маҳоратларини, айтувчилик сирларини, дўмбира нағмаларини ўргатишмоқда.

— Бахшичилик мактаби ўқувчилари орасидан келажакда халқимиз ва юртимиз, санъатимизни дунёга кўз-кўз қиладиган муносиб издошларимиз чиқишига ишонаман. Уларнинг қисқа вақтда қўлга киритган ютуқлари шундан далолат бериб турибди, — дейди Ўзбекистон халқ бахшиси Шодмон Хўжамбердиев. — Айни пайтда мактабнинг бахшичилик йўналиши бўйича таълим олаётган йигит ва қизлар, уларнинг устозлари келгуси йил апрель ойида ўтказиладиган Халқаро бахшичилик санъати фес тивалига астойдил тайёргарлик кўришмоқда.

Ўз мухбирмиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Нега Турон деб аталган?

Тарихий асарлар ва географияга оид манбаларда Турон, Туркистон, Туркистон губернаторлиги, Ўрта Осиё, Марказий Осиё каби …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan