Бош саҳифа / Таълим / Суратларда Ватан жилоси

Суратларда Ватан жилоси

Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Миллий армиямиз — тинчлигимиз посбони” мавзусида болалар ижодий кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада тасвирий ва амалий санъат тўгаракларининг аъзолари ижодидан намуналар қўйилган.

Турли эртак қаҳрамонлари кўринишидаги юмшоқ ўйинчоқлар, мунчоқдан тизилган дарахт ва гуллар, она табиат мазаралари, ватанимиз кенгликлари ва осмонўпар бинолари ёшлар нигоҳида қанчалар бетакрор ва гўзал кўринишда суратларда акс этганини қатнашчилар катта завқ билан томоша қилдилар.

— “Ёшлар маркази” қошидаги тўгаракларга фарзандларимни ёзги таътилда олиб келган эдим, — дейди Сожида Тўранова. — Ярим йилдан ошаяптики, ҳали ҳамон бу ерга келишни канда қилганимиз йўқ. Ўғилларим Асилбек ва Абдурасулхонлар рассомчилик, компьютер саводхонлиги ва инглиз тили, қизим Жасмина эса амалий санъат тўгарагига қатнашади.

— Бу кўргазма болаларни Ватанга, оилага бўлган муҳаббатини оширади, — дейди тасвирий санъат тўгараги раҳбари Турсунпўлат Ўроқов. — Кўргазмада ўз ижодий ишлари билан иштирок этаётган болаларнинг кўзларидаги қувончни кўринг. Улар катта иш қилгандек ғурурланишаётир. Мана шу иштиёқ ва ҳаракатни тўғри йўналтирарканмиз, албатта, эртанги кунда ватан корига ярайдиган, жон-дили билан уни ҳимоя қиладиган фарзандлар етишиб чиқишига шубҳа йўқ.

Кўргазмада фаол иштирок этган бир гуруҳ ўқувчи-ёшлар фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.

Сайёра АЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Кўнгил қатидаги ғунчалар

Улуғ немис шоири Иоганн Вольфганг Гёте ўзининг “Фауст” асарида “Умид билан суқилган таёқ, бир кун …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE