Бош саҳифа / Таълим / Сурат ортидаги миллионлар бахти

Сурат ортидаги миллионлар бахти

Бир тенгдошимни отаси мактабга зўрға олиб келарди, у кўп йиғлаганидан қовоқлари шишиб, юзлари қизариб кетганди.

Бундан хабар топган шекилли,  синфхонамизга директоримиз кириб келди. Йиғлаётган тенгдошимнинг қўлларидан тутганча, “Болам, қара сен Президентимизга ўхшайсан ” дея Ислом Каримовнинг суратини унга кўрсатди. Шу лаҳзадан тенгдошимда ўқишга, мактабга бўлган муносабати ўзагариб, илмга меҳри ошди. Мен ва тенгдошларим мактабимиз пештоқига битилган “Фарзандларимиз биздан кўра  кучли,  билимли ва албатта бахтли бўлишлари шарт”, сўзларини такрор ва такрор ўқиб, уқмоққа шошардик.

Ниҳоятда ёқимли туюлган бу сўзларни айтганимизда,  Амир Темур ва Алишер Навоий Ҳазратларининг сиймолари гавдаланарди. Аммо ўша вақтларда бахт сўзининг маъносига тушунмас эдик. Мактабни ҳам тамомладик. Олдимизда катта танлов турарди, ким бўлсам экан? Мен информатика соҳасини танладим ва Тошкент ахборот технологиялари университетида таҳсил олдим. Ҳозирда ёш авлодга шу соҳадан таълим бериб келаяпман. Аммо, ҳамон ўша йиллардаги хотиралар, айниқса Биринчи Президентимизни ёдимизга солиб турадиган сурат воқеаси асло ёдимдан чиқмайди. Негаки, бир бола қалбига улғайиш, ўзини англамоққа имкон берган ибрат намунаси Президент суратида акс этган эди. Шундай юртнинг фарзанди бўлганимдан шукроналар айтаман.  Яна фахр этаманки, бугун дунёда Ўзбекистон номи ҳурмат билан тилга олиниб, буюк маънавият, қадриятлар замини дея улуғланишидан. Бунда албатта, умрини, бутун заковатини шу элнинг шону-шавкати учун бахшида этган, сурати ҳам инсонга катта сабоқ берадиган Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг буюк ва қаҳрамонона хизматлари бор.

Нурмурод МАРДАЕВ, 
ИИВ Сурхондарё академик
лицейи ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбийлар-ёшлар даврасида

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан мамлакатимизда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE