Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Сунъий кўл хазинаси

Сунъий кўл хазинаси

Учқизил қўрғонининг ботқоқ ва қумлоқ ерларини ўзлаштириб сунъий кўл ташкил этган ва балиқчиликни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган “Термиз агро фиш экспорт” агрофирмаси жамоаси ўтган йили сунъий кўллардан 30 тонна луқмаи ҳалол овлаб олиб, элимиз дастурхонига тортиқ этишди.

Тадбиркор Нормуҳаммад Норҳамидовнинг айтишига қараганда, сунъий кўлга ташланган чавақларни парваришлаш ва уларни семиртириб эл дастурхонига тортиқ этишда Ўрол Абдураимов, Тоҳир Норҳамидов каби тажрибали балиқчиларнинг ҳиссаси катта бўлаяпти.

Албатта сунъий кўл яратиш ва балиқ боқиш агрофирма жамоасига анча қимматга тушганди. Лекин тадбиркорлар етиштирилган балиқни бозорларга чиқариб сотиш ва шартнома тузган ташкилотларга етказиб бериш ҳисобига харажатларни  қоплаб боришаяпти. Бежизга балиқ етти хазинанинг бири, дейилмаган. Айни пайтда ишбилармонлар сунъий кўлда асосан зоғора балиқларини кўпайтириш ҳаракатида жониворлар парваришини зооветеринария талаблари асосида ташкил этишаяпти. Харажатларни камайтириш ниятида сунъий кўл атрофидаги бўш ерларга балиқ учун зарур озуқа ҳисобланган амарант ўсимлигини экиб кўпайтиришаяпти. Агрофирма жамоаси топган даромадларининг бир қисмини сунъий кўлларни кенгайтиришга сарфлашмоқда. Истиқболли режага кўра, сунъий кўл 30 гектарга етказилади ва келгусида ҳозиргидан икки ҳисса кўп луқмаи ҳалол етиштирилиб, эл дастурхонига тортиқ этилади.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ангорда жун ва ипакчилик ривожлантирилади

Президентимиз жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan