Бош саҳифа / Спорт / Сўнги турда қувонтиришди

Сўнги турда қувонтиришди

Ўзбекистон чемпионатининг биринчи лигасида қатнашган жамоалар бу йилги мавсумни якунлашди.

Чемпионатнинг дебютанти Термизнинг “Сурхон” клуби аъзолари ҳужумкор футбол намойиш этишгани боис 18 та ўйинда ғалаба қозонди, 6 та учрашув дуранг натижа билан якунланиб, рақиблар билан очколар бўлишиб олинди. Термизлик ҳужумчилар мавсумда чиройли ўйинлари билан мухлисларини қувонтиришди. Айниқса, жамоа тўпурари Акмал Абдураҳмонов ўз маҳоратини кўрсатиб рақиблар дарвозасига 16 та гол киритди. Санжар Баротов, Низомжон Норов, Улуғбек Маманоров каби футболчилар ҳам жамоанинг ҳар бир ютуғига ўзларининг улушларини қўшдилар.

“Сурхон” футболчилари чемпионатнинг якунловчи турида ўз майдонларида Уйчи туманининг “Хотира-79” клуби аъзолари билан беллашишди. Учрашувда дарвозаларга 7 та тўп киритилди. Шунинг олтитаси майдон эгалари ҳисобига ёзилди. Жамоага зафар келтирган тўпларни Сарвар Холматов, Санжар Баротов, Улуғбек Маманаров, Низомжон Норов, Акмал Абдураҳмоновлар (2 та) киритишди. Ушбу ғалабадан сўнг термизликларнинг умумий жамғарган очколари сони 60 тага етди ва мавсумни тўртинчи ўрин билан якунладилар.

“Сурхон” жамоасининг яна катта футболга қайтиши, вилоят ички чемпионатининг йўлга қўйилиши ҳамда бу мусобақаларда 22 та жамоанинг иштирок этиши вилоятда футболни ривожлантириш ва оммалаштиришга эътиборнинг ошганлиги мевасидир.

Н.УСМОНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Сурхон” мухлисларини шодлантираяпти

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати суперлигаси баҳсларида қатнашаётган жамоалар яна олти турдан сўнг бу йилги мавсумни …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE