Бош саҳифа / Жамият / Сўнгги пушаймон

Сўнгги пушаймон

Зокир ака хотини Хадича билан уч нафар фарзандини ота-онаси қарамоғида қолдириб, пул ишлаш учун чет элга кетди. Орадан ўн беш йил вақт ўтиб, улар ўзга юртдан қайтиб келишди. Бу вақт давомида бобо-бувиси қўлида тарбия топган қизлар эсли-ҳушли, одобли бўлиб вояга етди. Қизларнинг бири олий ўқув юрти талабаси, иккинчиси коллеж ўқувчиси бўлди. Лекин кенжатой ўғил Сарвар ноқобил бўлиб ўсди. Айниқса, “тўқликка-шўхлик” қилиб гиёҳвандлик йўлига киргани ота-онасини анча ташвишга солиб қўйди. Ўғил уйлантириб, келин олиш орзусида қайтган ота-она йиққан бор мол-давлатини ўғли Сарварни даволашга сарфлади. Вақтида онасининг “Шунча ишлаганларинг етар. Ўғлим, сен ёки келиним келиб, фарзандларингизга бош бўлинглар. Биз ҳам қариб қолдик, болалар эса улғайишди” деган гапига қулоқ солмаган ота-она кўп пушаймон бўлди. Аммо, энди кеч бўлганди.

Вояга етаётган фарзанд мисоли бир ниҳол дейишади. Ёш ниҳолнинг вақт ўтиб, томири мустаҳкам дарахт бўлиши ва шириндан-шакар мевалар бериши учун у меҳр ва парваришга муҳтож. Эътиборсиз қолдирилган ниҳол эса шохлари тарвақайлаб, истаган томонга қийшайиб ўсади. Тарбия ҳам худди шундай. Шундай экан, фарзандлар тақдирига бефарқ бўлмайлик.

Роҳила ТЎРАЕВА,
Ангор тумани
31-мактаб ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ногиронлар – эътиборда

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, айниқса, уларга сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш, зарурий тиббий-ижтимоий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE