Бош саҳифа / Спорт / Сухроб – Осиё чемпиони

Сухроб – Осиё чемпиони

Мамлакатимизда ёшларга  бўлган эътибор ва ғамхўрликка жавобан, улар турли мусобақаларда иштирок этиб, юртимиз байроғини юксакларга кўтармоқда.

Осиё чемпионатида ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчи Сухроб Эгамбердиевни Термиз темир йўл вокзалида тантанали кутиб олинди. Кураш бўйича қитъамизнинг 20 га яқин давлатларидан иқтидорли спортчилар иштирокида ўтган чемпионатда мутлақ вазн тоифасида гиламга чиққан Сухроб Эгамбердиев рақиблари устидан ишончли ғалаба қозониб, олтин медал билан тақдирланди.

— Оғир вазн тоифаси бўйича биринчи ўринни эгалладим. Рақибларим Эрон ҳамда Туркма-нистон давлатидан эди. Кураш қизғин ва муросасиз кечди. Меҳнатларим эвазига шундай натижага эришдим, — дейди спортчи С. Эгамбердиев ўз таассуротлари билан ўртоқлашаркан.

— Шогирдимиз Сухробжон Осиё чемпиони бўлиб келди, — дейди вилоят миллий кураш федерацияси ижрочи директори П. Тўраев. — Энди жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришимиз учун биз янаям кўпроқ машғулотлар ўтказамиз, Жаҳон чемпионлигини олиш учун бор кучимиз ва имкониятимизни сарфлаймиз.

Зеро, куч-қудрати, матонати билан Ватанимиз шон-шуҳратини дунёга ёяётган Сухроб сингари ёшларимизнинг борлиги, уларнинг ютуқлари жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор натижасидир.

С. НОРМУРОДОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ғолиблар муносиб тақдирланди

Олдин хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ал Ҳаким ат Термизий хотирасига бағишланган кураш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan