Судья одил бўлса…

0
30

Суд идораларига ҳар бир инсон, аввало, адолат истаб келади. Судда кўрилаётган масаланинг қай тарзда ечим топиши судьяларга ҳам бевосита боғлиқ бўлади.

Ушбу жараённинг шаффоф, ҳаққоний кечиши кўпларнинг тақдирини ҳал қилишда муҳим роль ўйнайди.

Шундай экан, суд тизимини янада ислоҳ қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилаётганини кўришимиз мумкин. Жумладан, Президентимизнинг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” жорий йил 13 июлдаги 5482-сонли фармонининг қабул қилиниши мазкур соҳани янги босқичга кўтарди.

Унда судларнинг ишлари жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан қониқарсиз даражада ташкил этилганлиги, аҳоли билан очиқ мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини кучайтириш мақсадида ОАВни хабардор қилиш, вилоят судлари раислари ва ўринбосарлари брифинг- лар ўтказиш, суд ишларини апелляция ва кассация тартибида кўриб чиқиш амалиёти обзорларини ҳар чоракда эълон қилиш белгиланди.

Бундан ташқари, фармонда судья ва суд органлари ходимларининг моддий ва ижтимоий муҳофазасини кучайтириш ҳам назарда тутилган.

Энди судьяларни танлаш ва лавозимга тайинлашнинг холислиги ва шаффофлигига ишончни ошириш мақсадида ҳар бир ҳудудда судьялар корпусини шакллантиришга кўмаклашувчи комиссиялар тузилади.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда халқимиз кутаётган адолатли қарорлар қабул қилишга ҳар томонлама қодир, иродаси мустаҳкам, юксак касб ва маънавий фазилатларга эга бўлган суд ходимлари таркибини шакллантириш энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Шу маънода, ўз соҳасини яхши биладиган, касб ва ҳаёт тажрибасига, юксак маънавий-ахлоқий савияга эга бўлган юрист кадрлар судья лавозимига та- йинланиши лозим.

Дарҳақиқат, Юртбошимиз судларга бежиз “Адолат қўрғони” дея таъриф бермаган. Диёнатли судьянинг обрўси доим баланд бўлади.

А.САДИРОВ, вилоят иқтисодий
суди раиси
И.ҲАКИМОВ, вилоят
иқтисодий суди судьяси

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг