Бош саҳифа / Сиёсат / Судловда янги тизим

Судловда янги тизим

Агар сиз судда иштирок этишингиз шарт бўлсаю, суд бўлаётган ҳудуддан узоқда бўлсангиз, асло ташвишланманг. Негаки, энди ҳеч қандай вақт ва маблағ сарфлаб узоқ йўл юришингизга ҳожат қолмайди.

Судлов тизимида замонавий технологиялар ёрдамида энди масофадан туриб видеоконференцалоқа орқали судда иштирок эта оласиз. Ўзбекистон Республикаси Хўжалик (иқтисодий) процессуал кодексига янги – “Хўжалик судининг видеоконференцалоқа (ВКА) режимидаги мажлисида иштирок этиш” деб номланган модда киритилиб, 2014 йил 1 сентябрдан бошлаб хўжалик (иқтисодий) судларида суд мажлисларини видеоконференцалоқа режимига ўтказиш тартиби белгилаб берилди. Мазкур режим тизимда янги институт бўлиб, икки ва ундан ортиқ иқтисодий судларнинг реал вақт давомида ўзаро аудио ва видео ахборотлар алмашинуви имкониятини юзага чиқаради.

Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисларини ўтказишни ташкилий жиҳатдан таъминлаш учун янги штат ташкил этилиб, у ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) ходими деб аталади. Иқтисодий ишда томонларнинг бирортаси ёки иштироки назарда тутилган қатнашчилар бошқа ҳудудда жойлашган бўлганда, суд ўзга ҳудудда бўлиб ўтаётганда иқтисодий судлар техник имкониятларидан келиб чиқиб видеоконференцалоқадан фойдаланади. Бироқ мазкур тизимдан суд мажлисида фойдаланиш учун техник имконият мавжуд бўлмаса ва иқтисодий ёпиқ иш кўрилаётган бўлса, видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ташкил этиш илтимоси рад этилади.

ВКАдан фойдаланиш умумий юрисдикция судларида ҳам бос- қичма-босқич жорий қилинмоқда. Тизимни такомиллаштиришда хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва ўзлаштириш яхши самара беради. Жаҳон амалиётида видеоконференц- алоқадан биринчилардан бўлиб, Россия Федерацияси, Европа Иттифоқи давлатлари, Австрияда фойдаланилган ва у яхши натижалар берган.

Санжар РАХМАТОВ,
вилоят иқтисодий суди
АКТ ходими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловнинг молиялаштириш тизимини бузганга қандай жавобгарлик бор?

Конституциямизда фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи, миллий сайлов тизимининг асослари белгилаб қўйилган. Бу қоида ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan