Бош саҳифа / Сиёсат / Судлов ва замонавий талаблар

Судлов ва замонавий талаблар

Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 13 июндаги видеоселекторда, “Бундан буён ўз соҳасини яхши билмайдиган, пухта касб ва ҳаёт тажрибасига, юксак маънавий-ахлоқий савияга эга бўлмаган юрист кадрлар ҳеч қачон судья лавозимига тайинланмаслиги керак,” — деган эди.

— Термиз  шаҳар  ҳокимлигида  вилоят  ҳокими  Э.Турдимов, республика судьялар олий кенгаши  раиси М. Усмонов, халқ депутатлари вилоят ва шаҳар кенгаши вакиллари, вилоят прокуратура, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, солиқ, божхона бошқармалари ва бошқа корхона, ташкилотлар раҳбар-ходимлари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда айни жиҳатлар ҳақида яна бир бор таъкидланди.

Республикамизда судьялар олий кенгаши ташкил этилиб, унинг вазифаси судьялик лавозимларига номзодларни шаффофлик асосида малакали ва масъулиятли мутахассислар орасидан тайинлаш, шунингдек раҳбар судьялик лавозимларига кўрсатиш учун тавсия беришдан иборатдир.

Янги институт томонидан судьялик лавозимига илк бор тайинланаётган номзодни вилоят, туман ва шаҳар жамоатчилигига тавсия этиб, уларнинг розилигини олиш тартиби ҳам йўлга қўйилмоқда.  Йиғилишда кенг жамоатчилик вакилларининг фикр- лари тингланиб, судьялик лавозимига биринчи бор тайинланаётган  номзод Адулакимов Анвар Болтаевичга шаҳар жамоатчилигининг  розилиги  олинди ҳамда Термиз шаҳар маъмурий   суднинг   раислиги   лавозимига  тайинланди.

С.КЕНЖАБОЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловнинг молиялаштириш тизимини бузганга қандай жавобгарлик бор?

Конституциямизда фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи, миллий сайлов тизимининг асослари белгилаб қўйилган. Бу қоида ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan