Бош саҳифа / Жамият / Судья фаолиятини баҳолаш тартиби қайта кўрилади

Судья фаолиятини баҳолаш тартиби қайта кўрилади

Жисмоний ва юридик шахсларни узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган кўплаб муаммоли масалалар ечими  Жумладан, Президентимизнинг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сон фармонида ўз аксини топган.

Фармоннинг 23-бандида 2021 йил 1 апрелга қадар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан ҳар чоракда жамоатчилик вакиллари билан биргаликда тергов изолятори ва жазони ўташ муассасаларига “мониторинг ташрифлари” тизимини йўлга қўйиш чораларини кўриш тавсия этилган. 2021 йил 1 июнга қадар жазони енгилроғи билан алмаштириш ва шартли озод қилиш тўғрисида тақдимнома киритиш ваколати эса жазони ижро этиш муассасаларидан янги ташкил этиладиган инсонпарварлик комиссияларига ўтказилиши белгиланган. Қолаверса манзил колониялари босқичма-босқич тугатилиши, биргина 2021 йилда 6 тагача манзил-колониялар қисқартирилиши мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ҳимояси йўлида ташланган навбатдаги дадил қадам бўлди.

Давлат дастурининг суд-ҳуқуқ соҳасига оид 39-бандида судьяларнинг мустақиллигини тўлиқ таъминлашга қаратилган кафолатларни янада кучайтириш, судьялар мақомининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш назарда тутилган. Бунинг учун эса Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири қабул қилинади. Суд раисларининг судьялар фаолиятини баҳолаш, уларга нисбатан интизомий иш қўзғатишдаги иштирокини қайта кўриб чиқилиб, судьяларнинг ваколатларини тўхтатиб туриш ҳамда тугатиш асослари ва тартиби халқаро стандартларга мослаштирилади. Аниқроғи, судьяларни ротация қилишнинг аниқ ва шаффоф механизми жорий этилади. Бу суд мустақиллигига дахл қилиш билан боғлиқ ҳар қандай ҳолат юзасидан судья томонидан бевосита ва тезкор хабар бериш имкониятини беради.

Шунингдек, Давлат дастурининг 23-бандида қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш назарда тутилганлиги, 25-бандида эса наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволаш учун наркология муассасаларига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш ёки ушбу муассасада ётиш муддатини узайтириш тўғрисидаги масалаларни фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқиш тартибини белгилаш каби ислоҳотлар суриштирув, тергов жараёнларида шахсларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари поймол этилишининг олдини олиш билан бирга, шахс ҳуқуқ ва эркинликларининг чекланиши фақатгина суд тартибида амалга оширилишини таъминлайди.

Ҳудди шунингдек, Давлат дастурининг 26-бандида юридик шахсларнинг молиявий жавобгарлиги институтини қайта кўриб чиқиш,
31-бандида Бизнес-омбудсманнинг маъмурий ҳуқуқбузарликни расмийлаштириш бўйича ваколатларини аниқлаштириш белгиланганлиги, 33-бандида божхона назорати тартиб-таомилларини такомиллаштиришда рақамли технологияларни кенг жорий этиш, давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда 35-бандида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятига бевосита таъсир кўрсатадиган ҳужжатларни тизимлаштиришдан иборат ислоҳотларнинг белгиланиши бевосита тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар ҳисобланади.

Бир сўз билан айтганда, давлат дастурига киритилган ҳар бир банд жамиятнинг маълум бир соҳасида узоқ йиллардан буён йиғилиб қолган муаммоли масалани ислоҳ қилишни ўзида мужассамлаштиради. Унда белгиланган вазифаларнинг изчиллик билан амалга оширилиши мамлакатимизнинг барча соҳаларда барқарор ривожланишини таъминлашнинг ҳамда фуқаролар турмуш фаровонлигига эришишининг гарови бўлиб хизмат қилади.

Асқар Мамараимов,

Шеробод туманлараро иқтисодий суди раиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Янги ўқув йилидан хорижий тиллар ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади

021 йил 19 майда давлат раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan