Бош саҳифа / Жамият / Судда тартиб сақланг

Судда тартиб сақланг

Жорий йилнинг 1 апрелида янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 14-бобидаги процессуал мажбурлов чораларига оид нормаларига бир қанча ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, унда огоҳлантириш, суд мажлиси залидан чиқариб юбориш, суд жаримаси каби мажбурлов чоралари мавжуд бўлиб, уларнинг шахсга нисбатан қўлланилиши кодекс ёки суд томонидан белгиланган тегишли мажбуриятларни бажаришдан озод қилмаслиги, суд муҳокамасида иштирок этиши шарт бўлган ҳолларда тегишли тарзда хабардор қилинган шахс судга узрсиз сабабларга кўра келмаса ёхуд бунинг сабабларини маълум қилмаса, суд томонидан унга нисбатан мажбурий келтириш тўғрисида ажрим чиқарилиши мумкин. Мазкур ажримнинг ижроси ҳудудий ички ишлар органининг зиммасига юклатилади. Бироқ вояга етмаганлар, ҳомиладор аёлларга, касаллиги, ёши ёки бошқа узрли сабабларга кўра суд мажлисига кела олмайдиган шахсларга нисбатан мажбурий келтириш қўлланилмайди.

Мажбурий келтириш тўғрисидаги суд ажрими дарҳол ижро этилиши лозим. Ишни муҳокама қилиш вақтида тартибни бузган шахс раислик қилувчи суд номидан огоҳлантирилади.

Суд мажлисида тарафлардан бири ёки учинчи шахс тартибни бузган тақдирда, суд тартиббузарни ишни кўришнинг ҳамма вақтига ёхуд унинг бир қисмига мажлис залидан чиқариб юборади. Суд мажлисида ҳар икки тараф ёки учинчи шахслар тартибни бузган тақдирда эса суд ишнинг муҳокамасини кейинга қолдириши мумкин.

Ишда иштирок этаётган шахслар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар тартибни такроран бузган тақдирда суд залидан чиқариб юборилиши мумкин. Агар суд мажлиси тартибини фуқаролар оммавий тарзда бузганда, прокурор ёки адвокат раислик қилувчининг фармойишларига бўйсунмаган тақдирда, улар огоҳлантирилади ва ишни кўриш суднинг ажримига биноан кейинга қолдирилиши мумкин.

Суд бир вақтнинг ўзида хусусий ажрим чиқаради, ушбу ажрим тегишлича юқори турувчи прокурор ёки Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясига юборади. Сўнг, суд  жаримасини солиш тўғрисида ажрим чиқаради. Ажримнинг кўчирма нусхаси эса жарима солинган шахсга дарҳол юборилади. Суд жаримасининг миқдори энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ошмаган ҳолда давлат даромадига ундирилади. Эслатиб ўтамиз, жарима солинган шахс суддан жаримадан озод қилишни ёки унинг миқдорини камайтиришни суд ажримининг кўчирма нусхасини олганидан кейин беш кун ичида илтимос қилиши мумкин. Ариза жарима солинган шахсни хабардор қилган ҳолда суд мажлисида кўриб чиқилади. Бироқ унинг судга келмаганлиги аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.

Х.ХАКИМОВ
Бойсун туман иқтисодий
судининг девонхона мудири
И.РЎзибоев
Фуқаролик ишлари Бойсун
туман судининг судья ёрдамчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan