Бош саҳифа / Сиёсат / Суд тизимидаги ислоҳотлар

Суд тизимидаги ислоҳотлар

Мамлакатимизда мустақилликнинг илк кунлариданоқ демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш доирасида фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини кафолатлаш, суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантириш йўлидаги ислоҳотлар изчил рўёбга чиқарилмоқда.

Президентимиз раҳнамолигида ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига  мувофиқ мамлакатимиз суд-ҳуқуқ соҳасида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Асосий мақсад — фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд ҳокимиятининг чинаккам мустақиллигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришдан иборатдир. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазкур соҳадаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарди. Мазкур фармонга мувофиқ  фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритувчи соҳасида суд ҳокимиятининг ягона олий органи — Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил  этилди. Судларнинг жиноят ишларини қўшимча терговга қайтаришдек одил судловнинг мазмун-моҳиятига мутлақо тўғри келмайдиган амалиётига чек қўйилди.

Судьяликка номзодларни танлаш ва лавозимга тайинлаш тартиби тубдан такомиллаштирилиб, судьялар ҳамжамиятининг янги органи — судьялар олий кенгаши таъсис этилди. Судлар тизимининг амалдаги тузилмаси ва штат бирлиги қайта кўриб чиқилиб, судьяларнинг хизмат вазифаларини оқилона тақсимлаш имконини берадиган даражада, ҳозирги замон талабларини инобатга олган ҳолда  такомиллаштирилди ва мақбуллаштирилди.

Қайд этиш лозим, ушбу соҳада қўлга киритилаётган ҳар бир ютуқ, ҳар бир янгилик суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш,  одил судловнинг сифат ва самарадорлигини ошириш, суд органлари фаолиятининг очиқ ва шаффофлигини таъминлаш, энг асосийси, фуқароларнинг суд органларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини янада кучайтиришга хизмат қилади.

И. АБДУЛЛАЕВ, вилоят иқтисодий 
судининг иш  юритувчиси
С. ҚУЛТЎРАЕВ, Термиз туманлараро
иқтисодий суди девонхона мудири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Электрон рўйхат афзаллиги нимада?

Бугун давлат ва жамият ҳаёти ахборот технологияларидан айри ҳолда ривожлана олмайди. Замонавий ахборот техноло-гияларидан фойдаланиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan