Суд тизимида янги иш юритиш тури жорий қилинди

0
62

Бугунги кунда суд тизимидаги ислоҳотлар натижасида фуқаролик ишларини кўриб, ҳал қиладиган янги суд бўғини — фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлар жорий қилинди.

Бунда фуқаролик ишларини сиртдан жавобгарнинг иштирокисиз ҳал қилув қарорини чиқариш йўли қўлланиши белгиланди ва суд буйруғи асосида фуқаролик суд ишларини юритиш жорий қилинди. Шунингдек, қонуний кучга кирмаган суд ҳал қилув қарорларини қайта кўриб, ҳал қилиш ваколатига эга бўлган янги апелляция суд бўғини ҳам ташкил қилинди. Бу эса фуқароларнинг ҳуқуқи адолат доирасида ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.

Ушбу суд ишларини юритиш тури Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал Кодексининг 2-моддасида кўрсатилган бўлиб, 31-моддасида эса бевосита ушбу судларга тааллуқли ишлар белгилаб берилган.

Биргина маъмурий судларга давлат ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари устидан берилган, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган шикоят ва аризалар бўйича ишлар тегишлилиги белгилаб қўйилган.

Алоҳида тартибда суд ишларини юритиш асосида кўриб ҳал қилинадиган ишлар эса ФПК 279-моддасида келтирилган. Алоҳида тартибда кўриб ҳал қилинадиган ишларда ҳуқуқ тўғрисида низо бўлмайди. Шунинг учун бу ишлар бўйича туманлараро судлар (жисмоний ва юридик) шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган субъект ҳуқуқларини эмас, балки, уларнинг қонун билан ҳимоя қилинадиган қонуний манфаатларини ҳимоя қилади. Алоҳида тартибда кўриб ҳал қилинадиган ишлар бўйича судга мурожаат қилган шахслар даъвогар эмас, балки манфаатдор шахслар деб айтилади.

Суд ишларини юритишнинг янги тўртинчи тури бу буйруқ бўйича суд ишларини юритиш ҳисобланади. Суд буйруғи қонунда белгиланган талаблар асосида чиқарилади.

Судлар ўша талаблардан бири мавжуд бўлган тақдирда ишнинг мазмунини кўриб ҳал қилмасдан, уни суд буйруғини чиқариш йўли билан фуқаролар ҳамда юридик шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Юқоридаги талаблар бўйича суд томонидан чиқарилган буйруқ ундирувчи шахснинг аризаси бўйича ишни суд мажлисида мазмунан кўриб ҳал қилмасдан низосиз тартибда қарздордан пул маблағларини ёки кўчар мулкни ундириб бериш тўғрисидаги суд акти бўлиб ҳисобланади. Суд буйруғи ижро ҳужжатлари кучига эга.

Суд ишларини юритиш турларидан яна бири сиртдан иш юритишдир. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаган такдирда даъвогар эътироз билдирмаса, иш сиртдан иш юритиш тартибида ҳал қилинади. Агар даъвогар жавобгар иштирокисиз ишни кўришга розилик бермаса, суд ишни сирт- дан иш юритиш тартибида ҳал қилолмайди. Сиртдан иш юритиш тартибида ишни кўриб ҳал қилиш учун бирдан-бир асос даъвогарнинг розилиги ҳисобланади. Юқорида баён қилинганлардан кўриниб турибдики, суд ишларини юритишнинг ҳар бир тури ўзига хос хусусиятларга эга.

Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 131-моддасида «Фуқаролик ишларини судда кўришга тайёрлаш ариза қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддатдан кечиктирмай амалга оширилиши лозим. Бу муддат алоҳида ҳолларда ўта мураккаб ишлар бўйича судьянинг асослантирилган ажримига биноан кечиктирилиб, йигирма кунга етказилиши мумкин эканлиги белгилаб қўйилган.

Шунингдек, алимент ундириш ҳақидаги, майиб бўлиш ёки соғ лиққа бошқача тарзда шикаст етганлиги, шунингдек, боқувчининг ўлими натижасида кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ишлар ҳамда меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича қўзғатилган ишлар, бир туман ёки шаҳарда жойлашган бўлса, биринчи инстанция суди томонидан судда кўришга тайёрлаб бўлинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай, бошқа ҳолларда эса йигирма кундан кечиктирмай кўрилиши лозим. Қолган фуқаролик ишлари судда кўришга тайёрлаб бўлинган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай кўрилиши лозим. Ўта мураккаб ишлар бўйича мазкур муддат судьянинг асослантирилган ажримига кўра икки ойгача узайтирилиши мумкин, ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ишлар бундан мустасно. Аризалар жавобгар доимий яшаб турган ёки доимий машғул бўлган жойдаги судга берилади. Ташкилотларга нисбатан ариза эса уларнинг органлари жойлашган ҳудуддаги судга берилади.

Ариза даъвогар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Агар ариза вакил томонидан берилган бўлса, аризага ишончнома ёки унинг ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилиниши лозим.

Бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида прокурор, давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ёки айрим фуқаролар томонидан бериладиган аризаларда, шу моддада санаб ўтилган маълумотлардан таш- қари, ариза кимнинг манфаатини кўзлаб берилган бўлса, ўша шахснинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ва манзили кўрсатилиши лозим.

Бу жараёнда судья ишнинг мураккаблиги ва хусусиятига қараб, даъвогарни аризага илова қилинган ҳужжатларнинг нусхаларини ҳам жавобгарларнинг сонига мутаносиб микдорда тақдим этишга мажбур қилиши мумкин.

Тўлқин УСМОНОВ,
фуқаролик ишлари
бўйича вилоят суди раиси

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг