Бош саҳифа / Жамият / Суд-ҳуқуқ масаласида оммавий қабул қандай натижаланди?

Суд-ҳуқуқ масаласида оммавий қабул қандай натижаланди?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрациясининг сайёр қабуллар ўтказиш ҳақидаги топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари И.Муслимов томонидан 2021 йил 10 март куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида ўтказилган сайёр қабулда жами 211 нафар фуқаролар қабул қилинди. Оммавий қабулнинг биринчи кунидаёқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари И.Муслимов томонидан сайёр қабулда жами 211 нафар фуқаролар мурожаатини тинглади. Ушбу мурожаат егаларининг 108 таси жиноят ишлари бўйича, 79 таси фуқаролик ишлар бўйича, 13 таси маъмурий ишлар бўйича, 11 таси иқтисодий ишлар бўйича судларга оид мурожаатларни ташкил етади. Шундан 158 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 52 та фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди.

Жами 211 та мурожаатлардан 79 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 79 та мурожаат жойида ижобий ҳал етилиб, қаноатлантирилди.

53 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида ҳал қилиш учун қабул қилинди, ушбу мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилиб, тегишли судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди.

Ечим топган 79 мурожаатни шаҳар ва туманлар кесимида қарайдиган бўлсак, жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан 26 та, жиноят ишлари бўйича Aнгор туман суди томонидан 5 та, жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди томонидан 2 та, жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди томонидан 3 та, жами 36 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди. Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар ва Музработ туман судлари томонидан 2 нафар шахс озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиб, суд залидан қамоқдан озод қилинди.

– 1 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш суд мажлисида

кўрилиб, унинг аризаси қаноатлантирилиб, маъмурий жавобгарликдан озод қилинди.

– 2 та шикоят бўйича суд қарорлари ижроси тўхтатилди.

Шунингдек, 15 нафар шахсга нисбатан фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан алимент

ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилиб, ижрога қаратилди;

– фуқаролик ишлари бўйича 17 та даъво аризалар иш юритувга олинган бўлса, 3 та апелляция

шикояти расмийлаштирилиб, судда кўриш учун тайинланди;

Ушбу кунларда иқтисодий судлар томонидан 3 та ишлар суд мажлисларида кўрилиб, шундан

тадбиркор(даъвогар)лар фойдасига жами 218.529.555 сўмлик даъво талаблари

қаноатлантирилди.

Қабулда муаммолари ҳал бўлган 39 нафар фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзма ташаккурнома билдирдилар.

Баҳодир Джумаев,

вилоят суди раиси ўринбосари,

 фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раисиq

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тандир гўшт сайлию от минишда ким маҳоратли?

15-17 июнь кунлари Термиз шаҳридаги Санъат саройида Ёшлар фестивали бўлиб ўтади. Унда бешта муҳим ташаббус …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan