Бош саҳифа / Жамият / Суд — “адолат қўрғони”га айланадими?

Суд — “адолат қўрғони”га айланадими?

Шўрчи туманида «Суд тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва “Бир суд – бир инстанция” фаолиятига бир назар» мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди. Очиқ мулоқотда Денов туманлараро иқтисодий суди раиси З.Рустамов, жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди раиси М.Ҳакимов ҳамда журналистлар иштирок этишди.

      – Суд қарорларининг адолатли, қонуний ва барқарорлигини таъминлашда “Бир суд – бир инстанция” тамойили бош мезон бўлиши керак. Қолаверса, бир-бирини такрорлайдиган суд босқичлари қисқартирилиши, одил судловга хос бўлмаган ишларни назорат тартибида кўриш амалиёти бекор қилиниши белгиланган, – дейди жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди раиси Музаффар Ҳакимов. – Хусусан, йил бошидан буён жами 21 нафар шахсга нисбатан 18 та жиноят иши, 384 та маъмурий иш кўрилди. Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан 3 нафар шахсга нисбатан 2 та ҳолатда дастлабки тергов органи томонидан қўйилган айблов ўзгартирилиб, ҳукм чиқарилди.

       – Аслида суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосий мақсади фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлаш ва судни “адолат қўрғони”га айлантиришдан иборатдир, – дейди Денов туманлараро иқтисодий суди раиси Зоир Рустамов. – Суд қарорларининг адолатли, қонуний ва барқарорлигини таъминлашда жами 2020 йилда 2152 та иқтисодий ишлар кўрилган бўлиб, ишларнинг 41 таси суд буйруғи бериш тартибида кўрилган. Кўрилган ишларнинг 2006 таси қаноатлантирилган,  95 таси рад этилган бўлса,  25 таси бўйича иш юритиш тугатилган. Суд томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид жами 2043 та иш кўрилган. Уларнинг фойдасига 19208.67  млн сўм ундирилганини алоҳида таъкидлаш лозим.

      Очиқ мулоқот давомида фуқароларимиз судга онлайн тартибда мурожаат қилишлари ва ўз аризаларини кўриб чиқиш жараёнини масофадан туриб кузатиб боришлари мумкинлиги ҳам айтиб ўтилди. Шунингдек, иштирокчиларнинг саволига суд раислари батафсил жавоб беришди. Очиқ мулоқотдан сўнг медиа-тур ҳам ўтказилди.

Нигина ШОЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Hujjatimni bering, akajon

Katta bogʻ. Rang-barang gullar… Bulbullar ovozi sirli navo kabi. Quyosh qizarib, ufqqa bosh qoʻymoq ilinjida …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan