Бош саҳифа / Таълим / Спортга ошно ўқувчилар

Спортга ошно ўқувчилар

Термиз давлат университети қошидаги академик лицейда ёшларни спортга ошно қилиш мақсадида миллий кураш, шахмат-шашка, волейбол каби спорт тўгараклари ташкил этилган.

Унда ўқувчилар бўш вақтларида мунтазам спорт билан шуғулланиб, бир қанча ютуқларни ҳам қўлга киритишяпти.

Яқинда миллий кураш  бўйича ўтказилган мусобақада ҳам ўқувчилар фаол иштирок этишди. Унда лицейнинг табиий фанлар йўналиши, 3- босқич ўқувчиси Азизбек Жўраев ғолиб деб топилди. Азизбек илгари ўтказилган “Баркамол авлод”, “Умид ниҳоллари” мусобақаларида спортнинг миллий ҳамда эркин кураш, кэмпо турлари бўйича фаол қатнашиб, ғолибликни қўлга киритган. Шунингдек,  кэмпо  бўйича Ўзбекистон чемпионатида иккинчи ўринга лойиқ кўрилган.

Албатта, муассасамизда бундай иқтидорли ёшлар кўп. Улардан чемпионлар етишиб чиқиши, спортсевар ёшлар сафи янада кўпайиши учун биз мураббийлар ҳам бор имкониятимизни ишга соламиз.

Санжар РАЖАБАЛИЕВ,
академик лицейнинг жисмоний
тарбия фани ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Унутилмас учрашув

Анъанага айланиб келаётган “Устоз ва шогирдлар учрашуви” бу йил ҳар қачонгидан ҳам ўзгача руҳда ўтди. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan