Бош саҳифа / Спорт / Спортчи бўлиш иштиёқи

Спортчи бўлиш иштиёқи

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шўрчи туман Кенгаши ташаббуси билан қўл жанги спорт тури бўйича туман чемпионати ташкил этилди.

Эътиборлиси, ушбу мусобақада Самарқанд, Бухоро вилоятининг спортчи ёшлари ҳам иштирок этишди.

80 нафар спортчи беллашган майдон атрофида 300 га яқин ёшлар йиғилиб, спортчиларни қўллаб-қувватлашди.

—    Мусобақа 7 вазн тоифасида ташкил этилди, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шўрчи туман Кенгаши раиси Зафар Эшқулов. — Майдондаги ёшларнинг ҳаракати, ғолиблик нашидасини сураётган спортчилар қувончи томошабин ёшларда қизиқиш уйғотди. Ушбу мусобақадан сўнг туманимизда спортсевар ёшларимиз янада кенгайса ажабмас. Мусобақада 4 нафар сурхонлик, 3 нафар самарқандлик ёш спортчилар ғалаба қозонишди.

— Қадим ва ҳамиша навқирон шаҳар — Самарқанддан келиб, ғолиб бўлмасак, уят бўларди. Ахир, азалдан ўзбек ўғлонлари борган жойида мардлиги, енгилмаслиги билан ном қозонишган. Тадбир ташкилотчиларига эса алоҳида раҳмат айтамиз. Чунки мусобақа баҳонасида кўплаб дўстлар орт тирдик, — дейди 80 килограмм вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритган Парвиз Ҳасанов.

Чиндан ҳам ўз устида тинмай изланаётган, муваффақиятга эришаётган ёшлар тенгдошларига яхшигина ўрнак бўла олади. Аслини олганда, “Тенгдош-тенгдошга” тамойилининг самарасини мана шундай мусобақаларда сезиш мумкин.

Наргиза ҚОРАБОЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Паралимпиячилар ютуғи

Тошкент шаҳрида мамлакат паралимпиячилари ўртасида пауэрлифтинг (оғир атлетика) спорт тури бўйича чемпионат ўтказилди. Унда воҳамиздан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan