Бош саҳифа / Таълим / Спорт зали қурилиши қачон битади?

Спорт зали қурилиши қачон битади?

Ангор туман халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 11-умумтаълим мактабимизда жорий йилда қиймати 752 миллион 326 720 минг сўмлик 12х24 метр ўлчамдаги спорт зали қурилиши режалаштирилган эди. Қурилиш ишлари «Учқизил Элдор» КТС ХК ташкилоти томонидан ўз маблағи ҳисобига жорий йил январь ойида бошланган эди. Аммо, орадан беш ой вақт ўтиб, қурилиш ташкилотига  керакли маблағ ажратилмагач, қурилиш иши ҳам тўхтаб қолди. Мана, қарийб саккиз ой ўтса ҳамки, спорт зали қурилиши учун пул маблағлари ўтказиб берилмаган. Бу бўйича тегишли ташкилотларга, туман ҳокимлигига ҳам мурожаат қилдик, аммо натижа бўлмади. Спорт зали қурилиши бошланганида «Энди фарзандларимиз, замонавий спорт залида спорт билан шуғулланишади» дея қувонгандик. Бироқ, бу кўпга бормади. Мана янги ўқув йили ҳам бошланди. Лекин мактабимизнинг спорт зали қачон қуриб, битказилади? Буни назорат қиладиган мутасаддилар нега ҳамон жим?

Бизни қийнаётган яна бир муаммо. Мактабимизда 470 га яқин ўқувчи таҳсил олади. Сир эмаски, бугун ҳар бир мактабда дарслар замонавий технологиялар асосида олиб борилади. Бунда энг керакли воситалардан бири бу компьютер ҳисобланади. Бироқ, мактабимиз ўқувчилари бундай қулайликдан ҳамон бебаҳра қолишмоқда. Негаки, мактабимизда ўқувчилар фойдаланиши, ўрганиши учун компьютерлар йўқ. Янги ўқув йилида бизнинг мактабимиз ҳам планшет ёки компьютер жамланмалари билан таъминланса, интернет тармоғига уланса, нур устига нур бўларди.

Хушмурод НАМОЗОВ,
Ангор туманидаги 11-умумтаълим
 мактаби директори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбийлар-ёшлар даврасида

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан мамлакатимизда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE