Бош саҳифа / Спорт / “Спорт куни”

“Спорт куни”

Сурхон воҳаси — паҳлавонлар юрти. Абдулла Тангриев, Баҳодир Жалолов сингари Ватан байроғини баландларга кўтараётган спортчиларни тарбиялаган масканнинг ҳали юлдуздек нур сочишга шай полвонлари, спортсевар ёшлари кўп.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда Термиз шаҳридаги “Юбилейний” савдо маркази ҳамкорлигида ташкил этилган “Спорт куни” ҳам ана шундай спортга иштиёқманд ёшлар учун айни муддао бўлди. Спортнинг стол тенниси ва шахмат тури бўйича ташкил этилган мусобақада жами 350 нафарга яқин ҳаваскор спортчилар ўзаро куч синашишди. Ушбу спорт мусобақаси ўғил болалар ва қизлар ўртасида 3 ёш тоифасида ташкил этилди.

Мусобақа иштирокчиларидан бири Ҳасан Жўраев болалигидан шахматга қизиқади. Имконияти чекланган бўлишига қарамай, ҳаётга бўлган иштиёқи баланд.

— Шахматни босиқлик билан, обдон ўйлаб ўйнаш керак, — дейди у. — Биргина хато юриш мағлубиятга олиб келиши мумкин. Аслида ҳаёт ҳам худди шундай. Аммо ҳаётда мағлубиятга учрасанг, албатта, ўрнингдан туришинг керак. Мен ушбу мусобақада иккинчи ўринни эгалладим. Аммо кегуси сафар биринчи ўринни эгаллашим учун ҳали бу спорт тури билан кўпроқ шуғулланишим керак.

Тадбир давомида иштирокчилар учун маданий тадбир ҳам ташкил этилиб, воҳанинг таниқли санъаткорлари ижросидаги шўх тароналар йиғилганларга хушкайфият бағишлади.

Шундан сўнг, ғолибларга ҳамкор ташкилотларнинг диплом, спорт анжомлари ҳамда махсус ваучерлари тақдим этилди.

Наргиза ҚОРАБОЕВА,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
вилоят Кенгаши матбуот котиби

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мукофот ва унвон муборак!

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE