Бош саҳифа / Маданият / Созлар навоси танлови

Созлар навоси танлови

Аёнки, болаларни санъатга бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида республикамизнинг деярли ҳар бир туманларида болалар мусиқа ва санъат мактаблари барпо этилди. Бугунги кунда ушбу даргоҳларда санъатга ихлоси баланд ўғил-қизлар моҳир устозлардан ўзлари қизиққан санъатнинг барча турларидан таълим олишаяпти.
Болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўтказилаётган турфа кўрик-танловлар эса ёшларнинг санъат сирларини қай даражада эгаллаётганини исботлаяпти.

Куни кеча Термиз шаҳридаги 2-болалар мусиқа ва санъат мактабида “Созлар навоси” танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Танловда ТерДУ талабалари, Термиз санъат коллежи, мавжуд болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари, шунингдек, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари қошидаги санъат тўгараклари аъзолари қатнашди. 38 нафар иқтидорли санъатсевар ижрочилик маҳоратини намойиш этди.

Танловда халқ чолғулари, дамли чолғуда Мафтуна Тўйчиева, халқ чолғулари йўналиши—мезробда Камрон Мелиқулов, танбурда— Аҳмаджон Риқсиев, Ҳуснора Шуҳратова, танбур, дутор, рубоб, уд чалиш бўйича— Алижон Мадиев, камонли, дамли ва зарбли чолғу (ғижжак, най, чанг, доира) бўйича Тўлқин Рамазоновлар биринчи ўринни эгаллаб, “Созлар навоси” танловининг республика босқичига қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Нормурод БАҚАРОВ,
Термиз санъат коллежи катта
ўқитувчиси, ҳайъат раиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ноанъанавий сабоқ

Милоддан аввалги II асрда Юнон-Бақтрия подшолиги чегара ҳудуди қандай ҳимоя қилинганини биласизми? Оғир ва енгил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan