Бош саҳифа / Маданият / Сомондан санъат яратган қўллар

Сомондан санъат яратган қўллар

Ўзбек халқининг амалий санъати қадимий тарих, ўзига хос анъана ва бетакрор услубга эга. У айни шу жиҳати билан нафақат халқимиз, балки чет эллик сайёҳларнинг ҳам эътиборини қаратиб келмоқда. Ҳозирги кунга келиб амалий санъатнинг энг гўзал намунасидан бири сомон санъати бўлиб, унга  қизиқиш кун сайин ортиб бормоқда.

Сомон санъати кўплаб дунё мамлакатларида XVII асрнинг иккинчи  ярми ва XVIII аср бошларидан амалий-декоратив санъат тури сифатида ривожланиб, машҳур бўлган. Сомон апликацияси бир пайтлар сарой ички қисмини безаш учун ишлатилган бўлиб, ҳақиқий санъат асари сифатида тан олинган. Сомон нақшлари билан безатилган мебель, қутича тамакидонлар бадавлат инсонларларнинг мулки бўлиб хизмат қилган. Бугунги кунда сомон апликацияси замонавий мавзу ва техникалар билан бойитиб келинмоқда.

Сомондан — санъат, оилага — даромад
 Сабина Қаюмова ёш бўлишига қарамай, мураккаб қизиқишни танлади. У сомон бўлакчаларидан ажойиб санъат асарлари, портретлар яратишга иштиёқ билан киришган.

Қайчини қўлга олиб сомонни майда бўлакларга бўлди. Майин табассум югурган ҳолда ижод оламига шўнғиган Сабина моҳирлик билан санъат асарини яратмоқда. Майда иш… ким учундир кўп  вақтни оладиган бу йўналишни ҳамма ҳам эплаб кета олмайди. Шу сабабданми, Халқаро ҳунармандчилик фестивалида Сабина ясаган санъат асарларига қизиқиш катта бўлганди. 2019 йил эди. Айни шу йили Қўқонда Халқаро ҳунармандчилик фестивалида қатнашган Сабина ижоди барчани ҳайратлантирди.

Асли рассом бўлган бу қиз суратларига сомондан безак беришни ўйлаган кезлари иккиланганди. Аммо уддалади. Ҳатто ижоди юқори баҳоланиб, 2020 йилда “Зулфия” номидаги давлат мукофотига лойиқ кўрилди. Термиз давлат универисттетида ўқиб юрган кезлари қизиқиши сабаб устози Собит Қаҳҳоровдан ўрганган ҳунари ҳаётининг бир бўлагига айланди.

Унинг сомон бўлакчаларини бирин-кетин тизиб яратган асарлари вилоятда машҳур.  Ҳатто ўз санъатини қўшни давлат ёшларига ҳам ўргатишга вақт топди. Афғон ёшларини ўқитиш марказида ёшларга ушбу ҳунарнинг сирларини ўргатиб келмоқда ва талайгина шогирдлари бор. Унинг ясаган асарларига қизиқувчилар кўп. Талабгорлар кўплиги сабаб шогирдлари ва ўзи яратган санъат асарлари анча харидоргир ҳам. Ушбу санъат орқасидан Сабина оиласига ҳам даромад келтирмоқда.

Мастура Ҳамраева

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ijodkor o‘qituvchilar nazmi

“Surxon nashr” nashriyotida chop etilgan “Ustoz va shogird” kitobining mualliflari — mutaxassisligi bo‘yicha fizika-matematika fani …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan