Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Солиқ тизимидаги ўзгаришлар

Солиқ тизимидаги ўзгаришлар

“Туронбанк” акциядорлик тижорат банки Термиз филиали ташаббуси билан вилоят “Ёшлар маркази”да семинар ташкил этилди.

Тадбир Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган 2018 йил 20 декабрдаги “Солиқ сиёсатининг такомиллаштирилган Концепциясини амалга татбиқ этиш бўйича олиб борилаётган ишлар, солиқ маъмуриятчилигини кучайтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги масалаларига бағишланган мажлис баёни ижросини таъминлаш” ҳамда “Туронбанк” АТБ тизимида молиявий хизматлар сифатини ошириш масалаларига бағишланди. Семинарда банклар ходимлари, вилоят солиқ бошқармаси вакиллари, тадбиркор ва ишбилармонлар иштирок этди.

Тизимдаги янгиликлар юзасидан вилоят солиқ бош- қармаси бошлиғи С. Раҳмонқулов батафсил тушунтириб берди. Қолаверса, “Туронбанк” АТБ Термиз филиали ходимлари тадбиркорлик субъектлари билан ишончли ҳамкорлик муносабатларини шакллантириш, мижозларга юқори даражада хизмат кўрсатиш, кредит турлари ва хорижий кредит линияларидан фойдаланиш имкониятлари ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Семинар давомида тадбиркор ва ишбилармонлар ўзларини қийнаётган саволларга мутахассислар томонидан тегишлича жавоб олдилар. Тадбир сўнггида “Туронбанк” АТБнинг фаол мижозларига банкнинг қимматли сов- ғалари топширилди.

Сайёра АЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мен тадбиркор бўлмоқчиман

Тадбиркорлик қилиш учун яратилган шарт-шароит халқимизга берилган катта имтиёз бўлди. Тадбиркорликнинг қайси соҳасига қўл урманг, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan