Бош саҳифа / Жамият / Сохта тадбиркорлик

Сохта тадбиркорлик

Бугунги кунда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожига устувор вазифа сифатида қаралмоқда.

Бироқ, фуқароларимиз орасида дарҳол бойиб кетиш мақсадида қонунларни четлаб фаолият юритаётган шахслар ҳам учраб турибди. Бу каби сохта тадбиркорларнинг фаолиятини фош қилиш борасида бошқармамиз ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Жарқўрғон туманидаги “Қораёнтоқ” маҳалласида яшовчи фуқаро В. Темирниязов (и.ш. ўзгартирилган) яшаш уйининг ёрдамчи хўжалигида электр тармоғига ноқонуний равишда уланиб, яширин цехда қўлбола усулда пахта чигитидан ёғ ва кунжара маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди. Воқеа жойидан 9 миллион 452 минг сўмлик маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Вилоят синов ва сертификатлаштириш маркази хулосасига кўра, фуқаро В. Темирниязовдан олинган пахта ёғи давлат стандарти талабларига жавоб бермаслиги ва истеъмолга яроқсизлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан В. Темирниязовга нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, суднинг ҳукми билан қонуний жазога тортилди.

Қилмиш-қидирмиш, деб шунга айтадилар-да.

И. НУРСАИТОВ,
департаментнинг
Жарқўрғон туман
бўлими инспектори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan