Сохта тадбиркор – иқтисодиёт кушандаси

0
62

Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик тизимини ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча ҳуқуқий асослар яратилган. Бу ўз навбатида товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни янада ривожлантиради.

Бозорни турли моллар билан тўлдириш, нарх-навонинг арзонлашуви, аҳоли турмуш тарзининг яхшиланишига хизмат қилади. Бугунги кунда мамлакатимизда банк тизими ислоҳ қилиниб бориши ўзининг ижобий самарасини бериб келмоқда.

Аммо тадбиркорлик субъектлари томонидан яратилган мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ўрнига айрим ҳолатларда сохта тадбиркорлик билан шуғулланиб, ноқонуний даромад топишга ҳаракат қилиш ҳоллари амалиётда учраётгани ҳам сир эмас.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг асосий қисмини хусусий сектор берган тақдирдагина иқтисодиёт ҳақиқий эркинлик олади ва ўз келажагига эга бўлади, деб айтиш мумкин.

Бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи, кафолатловчи, уларга имтиёз ва преференция берувчи кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.

Сохта тадбиркорлик жинояти, аввало, жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний манфаатларига ҳамда давлатнинг иқтисодий негизларига зарар етказади. Сохта тадбиркорликни амалга оширган шахслар Жиноят кодексида назарда тутилган моддалар билан жавобгарликка тортилади.

Сохта тадбиркорлик ташкилоти айбдор фойдасига ғайриқонуний мол-мулкни эгаллаш, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мол-мулкни тортиб олиш ҳаракатларини амалга ошириш учун тузилган бўлса, айбдор жавобгарликка тортилади, чунки бундай ҳолат фирибгарлик ҳисобланади.

Фаррух БЕГАБОЕВ,
Ўзбекистон Республикаси бош
прокуратураси 13-бошқарма
катта прокурори

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг