Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Сохта чипталар…

Сохта чипталар…

Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва Олтинсой туман бўлими тумандаги электр таъминоти корхонаси ва почта алоқа бўлими ходимларининг жиноий ҳаракатларини аниқлади.

Хусусан, туман электр таъминоти корхонаси мансабдор ва масъул шахслари ва туман почта алоқа бўлими ходимлари ўзаро жиноий тил бириктириб, 2017 йил август ойидан 2019 йил май ойига қадар фуқаролардан электр тўлови учун деб, нақд пулларни йиғиб олишиб, уларга махсус “квитанция”лар беришган. Нақд пулларни эса тегишли тартибда кирим қилмасдан, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишган. Жиноятини яшириш ва жиноий жавобгарликдан қутулиб қолиш мақсадида “Электрҳисоб” ПК дастуридан ЭРИ (электрон рақамли имзо) орқали 150 нафар фуқароларнинг ҳисоб варағидаги пул маблағларидан жами 53,1 миллион сўмни уларнинг хабардорлигисиз, ҳеч қандай ҳужжатларсиз, асоссиз равишда ўзлаштириб юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларини олиб бориш учун вилоят прокуратурасига юборилди.

Нуриддин ЧОРИЕВ,
Мажбурий ижро бюроси
вилоят бошқармаси инспектори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Божхонадан ўтиш янада қулай!

Қўшни давлатлар билан алоқаларимиз янада кенгайиб, чегарадан ўтиш тартиби анчайин осонлашгандан сўнг, кўпчиликда ташқи ҳудуддан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan