Бош саҳифа / Жамият / Соғлом оила – соғлом жамият

Соғлом оила – соғлом жамият

“Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг Ангор туман бўлими томонидан тумандаги 17-мактаб ҳамда қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчилари иштирокида “Соғлом оила – соғлом жамият” мавзусида семинар-тренинг машғулоти ўтказилди.

Семинар жараёнида ўсмир ёшдаги қизлар ўртасида учраб турадиган муаммолар, эрта турмуш, қонуний ва шаърий никоҳ, фарзанд тарбиясида ота-онанинг роли, оилада тушунмовчиликлар, шахсий гигиена, тиббий маданият каби мавзуларда савол-жавоблар, ноанъанавий кўргазмали машғулотлар ўтказилди. Оилавий муносабатларни, ота-оналар ва фарзандлар ўртасида ўзаро меҳр-муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлаш, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолганларга тўғри йўл кўрсатиш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ёш авлодни юксак аҳлоқий тамойиллар, миллий анъана ва қадриятлар руҳида тарбиялаш ҳақида ўқувчи қизлар ўз муносабатларини билдирдилар.

Зеро, инсонлар ўз бахти ва саодатини, энг аввало оиласи билан боғлайди. Оилада бахт ва ҳотиржамлик топган инсонгина ўзини жамиятда эркин ва тўлақонли ҳис эта олади.

Ш. ИБРАГИМОВА,
“Оила” илмий-амалий тадқиқот
марказининг Ангор туман бўлими раҳбари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan