Бош саҳифа / Жамият / Соғлом келажак қурамиз

Соғлом келажак қурамиз

Аҳоли орасида ОИВ инфекцияси бўйича эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда ўтган йилнинг 22 июнидаги “Одам иммунитети танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ичи инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоятда ўтган йил давомида ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш билан шуғулланувчи туманлараро диагностика лабораториялари вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази таркибига киритилди. Лаборатория нинг моддий-техник базаси қайта молиялаштирилди. Шунингдек, марказ томонидан маҳаллий аҳолининг билим савиясини ошириш мақсадида “Ўзингизни ва яқинларингизни асранг!”, “ОИТС тўғрисида ҳақиқатни бил ва бошқаларга сўзлаб бер!”, “Хорижда ишлаб келганлар учун эслатма!” мавзуларида буклетлар чоп этилиб, тарқатилди.

ОИВ инфекцияси юқиш хавфи юқори бўлган гуруҳлар, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари, маиший хизмат кўрсатиш муассасалари ходимлари орасида профилактика ишлари амалга оширилди. Термиз шаҳри ва туманидаги тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда хонадонларда бўлиб, ОИВ инфекциясининг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Р. НОРҚУВАТОВ,
вилоят ОИТСга қарши курашиш
маркази врач эпидемиологи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

АФСОНАЛАР ҲАҚИҚАТГА АЙЛАНМОҚДА

Ёшлар кунида  Ангор туман давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan