Бош саҳифа / Адабиёт / Собиқ ўқувчининг туҳфаси

Собиқ ўқувчининг туҳфаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим олган масканингга китоб совға қил!” даъвати бўйича 2019 йил 4 апрелда мактабимиз собиқ ўқувчиси, вилоят “Сурхон Дон” АЖ бошқаруви раиси Шуҳрат Юсупов иштирокида Шўрчи туманидаги 21-умумтаълим мактабида тадбир ўтказилди.

Унда ҳозирги кунда нафақада бўлган устозлар Сафарали Бердишукуров, Абдулла Эгамов ва бошқа меҳмонлар қатнашдилар. Тадбирда Шуҳрат Юсупов ўзи таълим олган мактаб кутубхонаси фондига 100 дан ошиқ турли хилдаги тарихий ва бадиий ўқитувчилар учун услубий қўлланмалар, 10 дона сўнги русумдаги компью тер совға қилди. Мактаб маъмурияти ва ўқувчилари ҳамда Шўрчи туман халқ таълими бўлими мудири У. Исаев Ш. Юсуповга ўз миннатдорчилигини билдиришди.

Иззат АЛЛАНАЗАРОВА,
Шўрчи туманидаги
21-мактаб директорининг
ўқув ишлари бўйича
ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

ҚЎНҒИРОҚ БОНГ УРДИ

Қўнғироқ бонг урди. Соч-соқоли чанг, Жиловни қўйвормай мудрайди сарбон. Ҳар ён пучмоқларда бораётир жанг, Жанглар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan