Бош саҳифа / Таълим / Собиқ ўқувчилар совғаси

Собиқ ўқувчилар совғаси

Музработ туманидаги 2-умумтаълим мактабида бу гал сўнгги қўнғироқ тадбири ўзгача ташкил этилди. Унда мактабнинг битирувчи ўқувчилари ҳамда ўқитувчиларидан ташқари, ушбу даргоҳни бундан 20 йил олдин тамомлаган собиқ синфдошлар ҳам иштирок этишди.

Уларнинг ташрифи байрам тадбирига файз бағишлади. Сўзга чиққанлар болалик даврларини эслашиб, таълим берган устозларига миннатдорчилик билдиришди. Ёшларни бугунги шароит ва имкониятлар, шунингдек, ўгитлари умр бўйи асқотадиган меҳридарё устозларнинг қадрига етишга ундади.

Тадбир давомида мактабнинг собиқ ўқувчиси, вилоят ҳокимлигининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича мажмуа етакчи мутахассиси Умид Холимқулов мактаб кутубхонасига 50 дан ортиқ китоблар тўпламини совға қилди. Шунингдек, китоб улашиш тадбирига “INFINITY QIBRAY STAR TRADE” масъулияти чекланган жамияти бошқарувчиси Д. Каримов, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 80-МТМ услубчиси Б. Қўнғиротовалар ҳам ўз ҳиссасини қўшишди.

Нодира МАМАТҚУЛОВА,
мактаб ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Биз – Ватаннинг эртаси

Термиз шаҳридаги 10-ўрта таълим мактабида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan