Бош саҳифа / Жамият / Соғлом она-бола

Соғлом она-бола

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “ЮНИСЕФ”нинг жорий йилдаги ҳамкорликдаги режаси доирасида вилоятимизда ҳам кўплаб лойиҳалар амалга тадбиқ этилаяпти.

 Жумладан, вилоятнинг тоғли Олтинсой, Денов, Бойсун, Узун, Сариосиё туманларида оналик ва болаликни самарали муҳофаза қилиш мақсадида ўқув-тренинглари ташкил этилиб, ҳудудлардаги тиббиёт ходимларининг касб малакалари оширилаяпти. Айни жиҳатлар ҳақида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида “ЮНИСЕФ”нинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси томонидан ўтказилган семинарда яна бир бор таъкидланди. Тадбирда вилоятнинг барча туманларидаги кўп тармоқли марказий поликлиникаларнинг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўлими мудирлари, давлат санитария-эпидемиология назорат маркази мутахассислари, малакали шифокорлар иштирок этди. Унда “ЮНИСЕФ” мутахассислари ҳудудларда оналар ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш, даволаш-профилактик тадбирларнинг таъсирчан чораларини кўриш юзасидан кўргазмали материаллар намойиш этишди. Шунингдек, бу борада қилиниши керак бўлган ишларнинг ҳудудлар кесимида қандай амалга ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар беришди.

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan