Бош саҳифа / Таълим / Соғлом оила – соғлом жамият

Соғлом оила – соғлом жамият

Термиз туманидаги 1-умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида турли тадбирлар ўтказиш анъанага айланган.

Яқинда Термиз туман хотин-қизлар қўмитаси ҳамда туман “Оила маркази” мутахассислари ташаббуси билан “Соғ- лом оила — соғлом жамият” шиори остида тадбир ўтказилди.

Унда иштирокчиларига Термиз туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси У. Маҳмудова, туман “Оила маркази” директори М. Ҳимматова 71-сон ҚОП врачи Л. Дўстмуродова ва бошқалар бугунги куннинг долзарб масаласи бўлиб турган қизларнинг эрта турмушга чиқиши ҳамда салбий оқибатлари ҳақида жонли мисоллар орқали сўзлаб беришди. Шунингдек, соҳа мутахассислари томонидан юқори синф ўқувчи қизлари ҳамда уларнинг ота-оналарига эрта туғруқнинг салбий оқибатлари, репродуктив саломатлик ва қизларнинг вояга етиш давридаги касаллик аломатлари юзасидан маърузалар ўқилди. Тадбирда қизларни оилавий муносабатларга тайёрлаш, уларга бичиш-тикиш, каштачилик, дўппидўзлик, гиламдўзлик каби касб-ҳунар сирларини ўргатиш ҳақида ҳам сўз борди.

Савол жавоб тарзида ўтказилган тадбирда тумандаги “Қўнғирот” маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Д. Мухамматова маҳаллада хотин-қизлар муаммоларини ечиш ва оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш юзасидан қилаётган ибратли тажрибалари билан ўртоқлашди.

Ў. АДИРОВА,
мактаб бошланғич
хотин-қизлар
қўмитаси раиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Янги ўқув йилидан хорижий тиллар ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади

021 йил 19 майда давлат раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan