Бош саҳифа / Спорт / Соғлом оила мусобақаси

Соғлом оила мусобақаси

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотларининг анъанавий “Соғлом оила” оилавий спорт мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда туманлардан иккитадан оилавий спорт жамоалари қатнашдилар. Жамоларнинг биринчисида ота, она ва 8 ёшдан 12 ёшгача бўлган ўғил бола, иккинчисида эса ота, она ва 8 ёшдан 12 ёшгача бўлган қиз болалар иштирок этишди. Мазкур спортчилар мусобақанинг югуриш, акробатика элементлари ва тўпни нишонга отиш, “Моҳир ҳужумчи”, “Қаддимизни ростлаймиз, сакрашни боплаймиз”, “Тезлик ”, “Эпчиллик”, “Бир жамоа” эстафеталари, арқон тортиш шартлари бўйича куч синашдилар. Якуний натижаларга кўра, биринчи ўрин музработлик Ҳамид Хўжаев, шерободлик Дилмурод Ашуров оилавий жамоаларига насиб этди. Иккинчи ўринга Узун тумани вакили Камолиддин Рўзибадалов, Денов тумани вакили Фозил Ашуров жамоаси муносиб деб топилди. Жарқўрғонлик Эркин Маматмўминов ҳамда Термиз шаҳридан Камолиддин Исмоилов оилалари фахрли учинчи ўрин соҳиби бўлдилар. Йўналишлар бўйича Ботир Жўраев, Шуҳрат Султонов, Алишер Ортиқов, Жамшид Шаймардонов, Абдумажид Холиёров, Рашид Мирзаев оилавий спортчилари эътироф этилди. Ғолибларга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг эсдалик совғалари топширилди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Бир кунда неча қадам юрасиз?

Термиз шаҳар ҳокимлиги, туризм ва спорт бўлими ҳамкорлигида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan